• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади» — Расул Кушербаев

    Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани ҳақидаги воқеаларга муносабат билдирди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Президент бўлиш учун президент соҳаси вакили деган нарсанинг ўзи йўқ. Бу бизнинг битта қолип. Яъни ҳеч ким сиёсатчи бўлиб туғилмайди ва сиёсатчилар тайёрлайдиган алоҳида мактаб йўқ. Ҳаётни ўзи сиёсатга тайёрлайди инсонни. Касб нуқтаи назаридан қарасангиз, президентлар бу ҳар хил касбдан бўлади: ўқитувчи бўлиши мумкин, қурувчи бўлиши мумкин, иқтисодчи бўлиши мумкин, балиқчи бўлиши мумкин, футболчи, санъаткор… Бунинг чегараси йўқ. Муҳими, ўша жамоатчига халқ ишониб овозини берадими, йўқми. Гап шунда», — деган у «Янгийўлликлар ТV» дастурида.

    «Нима қилибди? Ёки нима бизда президент тайёрлайдиган мактаб борми, фақат шу мактабни кириб ўқиганлар президент бўлиши керакми? Бунақа талаб йўқ. Энди Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман, дегани бу фожиа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Ва ниҳоят, Ўзбекистонда ҳам қўрқмасдан, одамлар мен президент бўлишни хоҳлайман, номзодимни қўймоқчиман деб айтишга, яъни эркин айта олиш даражасига етиб келибмиз. Бу бизнинг ютуғимиз эмасми? Ким бўлишидан қаъти назар, Жаҳонгир Отажоновнинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида ҳам, спортчи бўладими, қурувчи бўладими, кўча тозалайдиган ободонлаштириш ходими бўлмайдими, менга деса», — деган депутат.

    Расул Кушербаев ҳозирда одамларнинг эркин фикр билдира олаётганини ва авваллари бундай имконият бўлмаганлигини таъкидлаб ўтди.

    «Мен хурсандман одамлар шундай айтганидан. Демак, биз демократия йўлидан кетяпмиз. Инсонлар шу орқали ўзининг фикрини эмин-эркин, қўрқмасдан билдириши — бизнинг ютуғимиз. Биз шу даражага етибмиз. Ва бу амалдаги Президент олиб бораётган сиёсатининг натижаси. Бунақа гаплар илгари қаерда айтиларди? Ўзига ўзи ичида айтарди, ҳеч ким йўқ жойда — ҳаммомда айтарди ёки бурчак-бурчакларда сал пайт айтсаям ‘тш-ш, тамом’ деб, одамлар қўрқарди ўзидан ўзи. Бу одам қўрқмади, очиқ айтяпти», — деди у.

    Шу билан бирга, Расул Кушербаев номзодларнинг сайланиши-сайланмаслиги, унда одамларнинг овоз бериши-бермаслиги иккинчи масала эканлигини айтиб ўтди.

    «Керак бўлса, 10 та одам чиқмайдими мен ҳам қўймоқчиман деб. Бу, умуман, жамиятга фойда. Яъни жамият демократлашиб, эркинлашиб боряпти», — деб қўшимча қилган депутат.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида санъатдан кетганини айтган Жаҳонгир Отажонов 2021 йилнинг январида навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини маълум қилиб, «Халқ манфаатлари» деб номланган янги сиёсий партия тузиш ҳаракатига тушди ва Ўзбекистонни ҳар бир масалада Ўрта Осиёдаги энг зўр давлат қилиш нияти борлигини айтганди.

    Унинг бу қарорига ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари турлича муносабат билдирди. Кимдир ундан сиёсатчи чиқмаслигини айтиб, уни бу фикридан қайтаришга уринди, яна кимдир уни қўллаб-қувватлади. Изоҳлар орасида хонанданинг шаънига ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирилган ҳолатлар ҳам учради.

    Кейинчалик Жаҳонгир Отажонов сайловда қатнашиш истагидан қайтганини ва партия аъзолигидан чиққанини маълум қилди.

    18.02.2021, 14:13   Изоҳ (0)   35636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янгиқўрғон туманидан бошлади

    18.02.2021, 13:54

    Ўзбекистонда уй бекалари учун ҳам келажакда пенсия олиш имконияти яратилади

    18.02.2021, 13:21

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 февраль куни шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғади

    18.02.2021, 13:09

    «Асакабанк» ва MasterCard пуллари қайта ечиб олинган фуқароларнинг муаммосини ҳал этмоқда

    18.02.2021, 12:15

    Паркентда беш гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    18.02.2021, 11:25

    Қорақалпоғистонда эшаклар «қабристони» аниқланди. Ҳайвонлар гўшти сотувга чиқарилган бўлиши мумкин

    18.02.2021, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.