ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйиндаги (4:1) ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бизни жавоб ўйини кутаётганини унутмаймиз. Олдинда ҳали 90 дақиқа бор ва уларда кучли футболчилар йиғилган. Мукаммал нарсанинг ўзи йўқ. Ўйинимиз ва натижадан қониқдим, бироқ бундан кейин бурунимиз юқорига кўтарилиб кетмаслиги керак. Якшанба куни бизни «Монако»га қарши катта ўйин кутиб турибди ва ҳозирданоқ у ҳақида ўйлаяпмиз.ПСЖ ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 10 март куни Парижда бўлиб ўтади.Верратти? У ўйинни жуда яхши ўқийди. Унинг ҳимоядан чиқишдаги ҳаракатлари бизнинг муваффақиятли ҳужумларга сабаб бўлади. У тинмай меҳнат қилиши ва ҳужумда вазият яратиши мумкин. У кучли футболчи.
Мбаппе? Шак-шубҳа йўқ, Килиан — дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, гарчи ёш бўлса ҳам. У аллақачон ажойиб натижаларга эришган. Бироқ хотиржамликка берилмаслигимиз керак.
Маурисио Почеттино, ПСЖ бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)