• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Навоий ва Андижондаги тендерларга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳисоботни эълон қилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2021 йилнинг январь ойида давлат харидлари соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларига оид ҳисоботи билан бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, 6—11 январь кунлари Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдорларига тегишли деб гумон қилинган қурилиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат буюртмалари қонун талабларига зид равишда қўлга киритилгани ҳақидаги хабарлар берилганди.

    Ўрганишлар жараёнида Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда Navoiy Tears Invest МЧЖ билан қиймати 38 миллиард сўмлик жами 11 та қурилиш объектлари бўйича шартномалар тузилгани аниқланган. Ўрганишлар давомида жами 1,588 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлган.

    Шу каби ҳолат, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан «Мехрангез Б-2002» МЧЖ билан қиймати 4,7 миллиард сўмлик 2 та қурилиш объектлари бўйича шартномалар тузилганлиги аниқланган. Ўрганишлар давомида жами 58,7 миллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган.

    Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Андижон вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали, Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси мансабдор шахсларига тегишли қурилиш корхоналари томонидан давлат буюртмалари қонун талабларига зид равишда қўлга киритилганлиги ҳолатлари юзасидан Ҳисоб палатаси ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Ўрганишлар жараёнида Андижон вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмаси асосида шартнома қиймати  139,7 миллиард сўмлик 17 та, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали буюртмаси асосида 3,2 миллиард сўмлик 1 та қурилиш объектлари қамраб олинган.

    Маълум бўлишича, Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигида 2019—2020 йилларда жами 541 та объектларда 480,4 миллиард сўм, шундан 2019 йилда 321 та объектларда 287 миллиард сўм ҳамда 2020 йилда 220 та объектларда 196,4 миллиард сўм республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган.

    Агентлик ходимлари томонидан ўрганилганда, Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигида 2019—2020 йиллар давомида 6 та қурилиш жамиятлари томонидан жами 53 та объектларда 171,5 миллиард сўмлик (умумий қийматга нисбатан 35 фоизни ташкил этади) тендер (танлов) савдолари қўлга киритилгани маълум бўлган.

    Ўрганишда қурилиш объектларига нисбатан ўтказилган тендер (танлов)ларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги, одоб-ахлоқ қоидалари қўпол равишда бузилганлиги, тендер жараёнини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

    Жумладан, Андижон вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори М.Қ., директор ўринбосари М.К., Қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи Р.Х., «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали директори Р.Д. хизмат фаолиятини олиб боришда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб, ўзи ёки яқин қариндошларига қарашли фирмаларни тендер (танлов)ларда қатнашишига йўл қўйган ва оқибатда ушбу фирмалар тендер (танлов)ларда ғолиб бўлган.

    Шунингдек, «Жаҳон маъмур қурилиш» МЧЖ ва «Шаҳрихон қурилиш грант» МЧЖ қатнашган 7 та танлов ва тендерларда кафилланганлик ҳолатлари мавжуд.

    Бундан ташқари, 18 та танлов ва тендерларни ўтказиш жараёнларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонуности норматив ҳужжатлар талаблари бузилган. Ёки айрим иштирокчи тадбиркорлар танлов ва тендерга корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги, бухгалтерия баланси, ишчилар сони тўғрисидаги ҳисоботларни нотўғри топширган.

    Ўрганилган 12 та қурилиш объектлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида қурилиш материаллари нархлари нотўғри қабул қилиниши натижасида қурилиш объектлари лойиҳаси қиймати 9,4 миллиард сўмга ортиб кетган.

    Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, Қўрғонтепа туманида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим муассасасида 3,6 миллион сўм, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 20,5 миллион сўм, Балиқчи туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабида 2,9 миллион сўм, Шаҳрихон туманидаги тиббиёт бирлашмаси 2-сонли туғруқхона комплексида 30,9 миллион сўм, жами 4 та қурилиш объектларида 57,9 миллион сўм миқдорда сифатсиз ишлар амалга оширилгани маълум бўлган.

    Барча 18 та қурилиш объектларининг 11 таси фойдаланишга топширилган бўлиб, дастлабки босқичда улардан 4 тасида назорат ўлчови ўтказилган.

    Назорат ўлчови натижасида Қўрғонтепа туманида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим муассасасида 335 миллион сўм, Балиқчи туманда жойлашган 35-сонли умумтаълим мактабида 354 миллион сўм, Қўрғонтепа туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 408 миллион сўм, Шаҳрихон туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси 2-сонли туғруқхона комплексида 389 миллион сўм, жами 4 та қурилиш объектларида 1,486 миллиард сўмлик ишлар кам бажарилгани аниқланган.

    Ўрганишлар давомида аниқланган юқоридаги ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиниб, тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилган. Ҳозирги кунда 4 та қурилиш объектлари бўйича айбдор шахсларга Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Сабабни бартараф этмай, оқибатларга қарши курашиб бўлмайди». Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидларидаги уруғ-аймоқчилик ҳолатлари юзасидан баёнот берди
    • Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлди
    Аввалроқ Жиззах шаҳрини манзарали дарахтлар ва гуллар билан безаш учун 2 миллиард сўм сарфлангани ва ушбу давлат харидини қўлга киритган компания вилоят ҳокими қизига тегишли экани, қолаверса, Жиззахда 292,1 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган компаниялар вилоят ҳокими ўринбосарига алоқадор бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

    13.02.2021, 13:13   Изоҳ (0)   18829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги айрим кўчалар 14 февраль куни автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

    13.02.2021, 11:37

    Бухорода ноқонуний равишда ёввойи қуён овлаган браконьерлар қўлга олинди

    13.02.2021, 11:12

    Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобиль тўғри келиши маълум қилинди

    13.02.2021, 10:11

    Тошкентда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз ўзини поезд остига ташлади

    13.02.2021, 09:31

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 600 мингга яқинлашди

    13.02.2021, 09:10

    Наманганда суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, туман аҳолисига 60 минг сўмдан сотиб келган шахс аниқланди

    13.02.2021, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.