• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқон давлат педагогика институтининг «частний лавочка»дан фарқи йўқ — Абдуқодир Тошқулов

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Президент 4—5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи асносида вилоятдаги ОТМларга шахсан ўзи борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    У Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

    «Капитал реконструкция бўлаётган бинони кўрсатмоқчи бўлишди, мен йўқ дедим. Тўққиз қаватли биноларинг бор экан, ўшанинг еттинчи қаватига чиқаринглар, дедим. Чиқдик, тарих факультети жойлашган экан. Бино ачинарли ҳолатда. Жорий ёки капитал таъмирлаш умуман бўлмаган. Эшик, дераза, деворлар эски, мана эшикка эътибор беринг, бундан 20 йил олдинги ‘колхоз’ни идораси ҳам бундай эмас. 9 қаватнинг ҳамма аудиторияси шу аҳволда», — дея таъкидлади вазир.

    У, шунингдек, ОТМнинг ҳисобида маблағи бўла туриб, ўз биносини таъмирламагани ҳақида гапирган.

    «100 миллиард сўмдан кўп пули бор ҳисобида. Янги бино қуришни орзу қилиб турибди булар. Мен иқтисодчиман, тахминий ҳисоб-китоб қилсам, бир қаватини 120 миллион сўм билан нормал ҳолатга олиб келса бўлади. Камида 46 миллион сўм суперконтракт тўлаган талаба мана шу эшикдан киради. Деворларни қаранг. Уларнинг топиб олган гапи, ‘Халқ таълимидан яқинда ўтди’. Уч йил бўлган бизга ўтганига. Ҳар йили битта қаватдан қилса ҳам бўлар эди», — дейди Тошқулов.

    Бундан ташқари, вазир ректорларнинг молиявий мустақилликка эга эмаслигини рўкач қилишига ҳам тўхталиб ўтган.

    «Бироз олдин Ёшлар ишлари агентлиги директорига (Алишер Саъдуллаев) талаба ‘ўтира олмаймиз парталарга’ деб шикоят қилган экан. Ҳақиқатан ҳам мактаб ўқувчиси ўтирмайдиган, андозага тўғри келмайдиган парта, стуллар. Уларни топиб олган гапи, ‘биз молиявий мустақилликка эга эмасмиз’. Асосий сметада неча пул қўйиб берсангиз, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сизга тасдиқлаб беради. Яна қанақа молиявий мустақиллик керак?» — деди ОТМ вазири.

    Абдуқодир Тошқулов китобларнинг аҳволи ҳам эътиборини тортганини айтган. У энг янги китоб 1996 йилги эканини, ахборот ресурс маркази 2013 йилдан буён талаб даражасида адабиётлар билан янгиланмагани, қарийб ўн йил олдинги ўқув режа ва дастурлардан фойдаланилаётгани таъкидланган. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим кафедрасида соат 14:00 да бирорта ўқитувчи йўқлигини айтди.

    Солиқ ва солиққа тортиш фанидан ўқув-услубий мажмуа. Қўқон—2013 йил

    Солиқ ва солиққа тортиш фанидан ўқув-услубий мажмуа. Қўқон—2013 йил
    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    «Кафедра шкафларида тахлаб қўйилган курс ишлари, оралиқ, якуний назорат дафтарлари ҳолатини кўрдим. Охирги уч йиллик турибди, қоғоздан бошқа нарса йўқ. Энг ачинарлиси, бирортаси текширилмаган. Баҳолар қўйилмаган. Лекин қайдномалар амалга оширилган. Демак, билимига эмас, ҳолатига қараб баҳолаган. Коррупциявий ҳолатлар бу ерда сўровларда аниқланди», — деди у.

    Тошқулов ўқитиш услублари эскича эканини, янги технологиялар бўйича дарслар ташкил этиш бўйича гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини қайд этган.

    Ахборот ресурс маркази

    Ахборот ресурс маркази
    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    «Абдували Жонузоқович (вазирлик Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Холиқов Абдували Жонузоқович), ахборот-ресурс марказидаги мана бу аҳволни қаранг, ўқув жараёнини айтдим сизга. Сиз шунчалик қоғозга кўмилиб қолгансиз-ки, буни сизни юзингизга қараган одам ҳам билади. Оппоқ бўлиб кетгансиз. Эртадан бошлаб Қўқонда юрасиз», — дейди лавозимга яқинда тайинланган вазир.

    Абдуқодир Тошқулов йиғилиш натижалари билан Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмуржон Отажоновга хайфсан бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ ҳам берган. Шу қаторда институт проректорларига фаолиятларини қайта кўриб чиқиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга бир ой муддат берилди.

    «Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (Дилноза Хўжаева) 20−25 йилдан бери лавозимда, фан номзоди, доцентлик олмаган. Аёл киши илмий бўлим бошлиғи, аёл киши проректор. Нимага ўзлари намуна бўлиб, докторлик (диссертация) қилмаганлар? Нега докторларни олиб келиб қўймайсизлар шу жойга? ‘Частний лавочка’дан (хусусий раста — таҳр.) фарқи йўқ. Ҳеч ким, ҳеч кимни гапирмайди, тамом. Бугун ректорликка номзод дейилса, умуман топа олмайсизлар, муносиб проректор қўйилмаган», — дея таъкидлаган вазир.

    Молия ва иқтисодий ишлар бўйича проректор Маҳаммадали Аҳмедовни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш масаласи бўйича топшириқ берилган.

    Вазир институтнинг хўжалик-молиявий аҳволини қайтадан кўриб чиқиш, қурилиш танловлари (тендер) қандай ўтганини текшириш бўйича вазифа қўйган. Унинг айтишича, «КРУ унчалик эътибор қилмаяпти, Ҳисоб палатаси аяб турибди».

    Аввалроқ Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасасида ҳаммасини ислоҳ қилиш учун атиги 3 ой етарли эканини айтгани, вазифасига совуққонлик билан ёндашган бир қатор ректорларни танқид қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг алоқа телефонлари ишламаслигини танқид қилди
    • «Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз» — Абдуқодир Тошқулов талаба қизларнинг хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилиниши ҳақида

    12.02.2021, 11:12   Изоҳ (0)   36249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилади

    12.02.2021, 10:55

    Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 51-ўринни эгаллади

    12.02.2021, 10:44

    Ўзбекистон ФВВ бошпанасиз итлар отиб ташланиши тўғрисидаги хабарларни рад этди

    12.02.2021, 10:22

    Акбар Ризаев Масс-медиани ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди

    12.02.2021, 09:21

    Бухорода мактаб директори ОАВга нотўғри маълумот берди. Директор шу ҳаракати сабаб катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин

    12.02.2021, 08:10

    Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аниқланди

    12.02.2021, 07:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.