Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Президентнинг 2 февралда имзолаган қарорида белгиланди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ҳужжатга асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг Cengiz Enerji (инвестор) ва Cenergo (лойиҳа компанияси) ўртасида инвестиция битими имзоланган.
Шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (ЎМЕТ) АЖ ва Cenergo ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим тасдиқланган. Шартномага мувофиқ, Cenergo ишлаб чиқарилган электр энергиясини ЎМЕТга сотишни, ЎМЕТ эса уни 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олишни ўз зиммасига олади.
Президентнинг Тошкент вилоятида 850 МВт қувватга эга ИЭС қуриш тўғрисида»ги 2019 йил 13 апрелдаги қарори ўз кучини йўқотган деб топилди.
Аввалроқ Инвестисия ва ташқи савдо вазирлиги Тошкент вилоятида ИЭС қурилишига 150 миллион долларгача бўлган миқдорда Туркиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари жалб қилиниши ва у йилига 2 миллиард кВт/с миқдорида арзон электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини бериши ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)