• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: ТИВнинг ўпонғич ходими, ғўдаймаган Бозоров, истеъмол саватимизда нималар бор?

    Кулгили воқеа комедия, фожиалиси трагедия бўлади. Борди-ю комедия ва трагедия аломатлари биттада жам бўлса, буниси трагикомедия бўлади. Янги Ўзбекистон ҳам трагикомедияларга бой. Аммо бу ҳафтадагиси мамлакатимиз сарҳадларидан чиқиб, Европагача акс садо берди.

    Бунақаси камдан-кам бўлади. The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet каби халқаро нашрлар учун мақола ёзувчи мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вильчевска 1 февраль куни Twitter-аккаунтида Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган Рустам исмли ходим унга тегажоғлик қилиб ўпмоқчи бўлганини ёзди. Бунга сабаб «унинг аккредитация қилинган ОАВдан бошқа ОАВ учун ҳам ишлаши бўлган». ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича икки ойда эмас, балки олти ойда берган. Рустам деганлари Telegram’да қизларни «ўрайдиган» ўспиринлар каби унга «...Йигитинг борми?», деган. Бундан ташқари, ТИВ ходими ундан карантин ҳақида ижобий мақола ёзишни сўраган, чунки «салбий янгиликлар кўпайиб кетган». Журналист бундай мақола ёзмаслигини, чунки ўша вақтда у Ўзбекистонда бўлмаганини айтган.

    Фото: Facebook / Агнешка Пикулицка-Вильчевска

    Фото: Facebook / Агнешка Пикулицка-Вильчевска

    Агнешка хоним бу воқеани ошкор қилиши ортидан шов-шув бўлиб кетди. Комил Алламжонов бу шикоят унда хавотир уйғотганини ёзди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева «қабул қилиб бўлмас ҳолат», деб муносабат билдирди. Қизиғи шундаки, Агнешка ТИВ биносида бир неча марта кўришган Рустам деганлари кимлигини ҳеч ким билмади.

    Кўп ўтмай Ўзбекистон ТИВ Агнешка Пикулицкадан узр сўради ва унга тегажоғлик қилган ходимини ишдан бўшатганини билдирди. Агнешка Al Jazeera телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтди. Шундай қилиб, ҳаммаси яхшилик билан якун топди.

    * * *

    Коронавирус оламида нима гаплар? «Коронавируснинг ‘британча’ штамми одамлар орасига киришига йўл қўймадик», демоқда 2020 йилнинг энг таниқли шахсларидан бири бўлган Нурмат Отабеков. «Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканини кўрсатиб турибди. ‘Британча’ штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган», деди коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков. Демак, вазият ҳозирча барқарор. Аммо эҳтиёткорлик чораларини сусайтириш ҳам керак эмас.

    Яна бир янги хабар шуки, Ўзбекистон 2 миллион 640 минг доза AstraZeneca/Охфорд вакцинасини олади. Унинг бир дозаси нархи тахминан 3 доллар.

    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида коронавирусга қарши эмлаш бошланган. ИИББ ходимлари Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина билан эмланмоқда. Қизиғи шундаки, аввал коронавирус вакцинаси билан биринчи галда шифокорлар ва кексалар эмланиши айтилганди. Аммо ҳозиргача бирор кекса ёки шифокор эмланганини ўқимадик. Буёғи неча пулдан тушди?

    * * *

    Истеъмол савати муайян вақтда истеъмол этиладиган маҳсулотлар тури ва тўпламининг оила ёки жон бошига ҳисобланган миқдори бўлиб, пул шаклида ҳисобланади. Бундай тўплам амалдаги нархларга кўра истеъмол саватидан келиб чиқиб тирикчилик минимумини ҳисоблаб чиқишга хизмат қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини эълон қилди. Ўрганишларга кўра, истеъмол саватининг миқдори тахминан 2,157 миллион сўмни ташкил этмоқда. Истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавот, полиз экинлари, мевалар (цитрус мевалар ва зираворлар), сут маҳсулотлари киритилган. Шунингдек, ноозиқ-овқат — дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ва қўшимча ўқув курслари ҳам ўрин олган.

    Истеъмол савати тушунчаси бугунги кун кишисига бироз нотаниш, чунки уни ҳисоблаш таснифлари ҳали ишлаб чиқилмаганди. 2020 йилда эса молия вазири лавозимида ишлаган Жамшид Қўчқоров нима учун Ўзбекистонда ҳанузгача истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдор қанча экани ошкор қилинмагани юзасидан саволга «давлат бунга камбағалликни камайтиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш билан жавоб бериши мумкинлигини» билдирган эди.

    * * *

    Бу ҳафта президент Фарғонага ташриф буюрди. Президент ташрифи мобайнида ўтган йилдан бери вилоят ҳокими вазифасини бажараётган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Мен Бозоровни бир йил эмас, ўн йил эмас, 15—20 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган, кўп-кўп оғир синовлардан ўтган. Мен Фарғонага тайёр кадрни олиб келдим. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана вилоятда тўрт ой ишлаб кўрди, фарғоналиклар синовидан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади», дея таърифлади президент Бозоровни.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу ташриф мобайнида Фарғона вилоятнинг Қува, Бағдод, Ёзёвон ва Ўзбекистон туманларида ҳоким ўзгарди. Шунингдек, Фарғона шаҳри «тўртлиги» вазифасидан озод қилинди.

    Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди (расмлар ва видеоларни кўринг). Маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Маҳалладаги аёллардан бири президентга ўғлини уйлантираётгани ҳақида айтди, Шавкат Мирзиёев эса вилоят ҳокимига унинг номидан тўйга боришни тайинлади. 6 февраль куни эса Хайрулло Бозоров ўша оиланинг никоҳ тўйида иштирок этди ва давлат раҳбари номидан  музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор каби маиший техника воситалари совға қилди.

    * * *

    Мустақил Ўзбекистоннинг сайлов тизимида кўп меҳнати сингган, 2005 йилдан бери Марказий сайлов комиссияси раиси сифатида ишлаб келаётган Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилди ва у Конституциявий суд раис этиб сайланди. Ҳозирга қадар Сенат раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зайниддин Низомхўжаев Сайлов комиссияси раислигига сайланди. Марказий салов комиссиясидаги ўзгаришларни қуйида ўқинг.

    Мавзуга доир:

    • Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ваколати тугатилмоқда
    Айтиб ўтиш лозимки, бу йили октябрь ойида Ўзбекистонда президент сайлови ўтказилади. Амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга рақобатчи номзодлар исми ҳали эълон қилингани йўқ.

    «Дарё»да қолинг. Мамлакатимиз ва дунёдаги энг қайноқ янгиликларни биринчи бўлиб бизда ўқинг.

    08.02.2021, 00:31   Изоҳ (0)   41850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Машинани таъмирлаш 276 млн сўмга тушади, янгисини олиш эса 260 млн». Косон ҳокими хизмат автомобилини янгилаётганига изоҳ берди

    07.02.2021, 23:18

    Саида Мирзиёева: «Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди»

    07.02.2021, 22:16

    «Ўша куни ҳайдовчимнинг ёнида бўлганимда ҳам барибир у айбдор бўларди-ку». Косон ҳокими хизмат автомобили билан боғлиқ ЙТҲ ҳақида гапирди

    07.02.2021, 21:15

    Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов лавозимидан озод этилди

    07.02.2021, 20:36

    Ўзбекистонда 8 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    07.02.2021, 19:16

    Фарғонада аёлдан собиқ эрига 7 млн сўм компенсация ва уй-жойнинг тенг ярми ундирилди

    07.02.2021, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    Ўзбекистон | 2 август, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.