Бокс бўйича ўзбекистонлик мураббий Рустам Саидов Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 42 ёшли мутахассис Малайзия бокс федерацияси билан расман шартнома имзолаган.
Маълумот учун, 1978 йилда таваллуд топган Рустам Саидов Сидней—2000 Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, у икки карра Осиё ўйинларида (Пусан—2002, Доҳа—2006) ғалаба қозонган.
2011 йилда боксчилик фаолиятини якунлаган Рустам Саидов шу вақтга қадар мураббийлик фаолиятини олиб бораётганди. Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган мутахассис 2015 йилда Осиёнинг энг яхши бокс мураббийи деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)