• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги чўлда экология ходимлари ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан калтакланди. Ходимлардан бирининг кўзи жароҳатланди, автомобилига зарар етказилди

    Бухорода вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари ўртасидаги жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда суриштирув олиб борган «Дарё» мухбирининг ёзишича, икки бошқарма ходимлари ўртасидаги жанжал Жондор туманининг Варахша чўл массивидаги Лайлактепа ҳудудида содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 28 январь куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 7 нафар ходими Жондор туманининг Варахша чўл массивидаги Лайлактепа ҳудудига чиқиб, саксовул ўсимлигини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш бўйича рейд ўтказган. Тунги рейдда Жондор туман ўрмон хўжалигига тегишли 2 та «Нива» ҳамда 1 та «Жигули» автомашиналарда ўрмон хўжалигининг ўнга яқин ходими келиб, экология ходимлари билан жанжаллашиб, уларни калтаклаган ва машиналарга моддий зарар етказган.

    «Дарё» мухбирининг ҳолатга ойдинлик киритишича, ўша куни соат 18:30 дан 19:00 га қадар бўлган вақт оралиғида экология ходимлари томонидан ташкил қилинган махсус тадбирда ўз шахсий автомашинасида саксовул ўсимлигини яширин равишда олиб кетаётган фуқаро қўлга олинган. Фуқародан тушунтириш хатлари олиниб, далолатнома тузилган ва автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

    «Биз рейдга иккита автомашинада чиққанмиз, бири бошқармага тегишли «Нива» бўлиб, иккинчиси инспекция ходими Д.Б. бошқарувидаги Lacetti эди. Биз тахминан соат 20:00 да саксовулни талон-торож қилган фуқаронинг қинғир иши билан боғлиқ ҳолатни якунлаб, рейдни яна давом эттириш мақсадида яна Варахша чўл массивидаги Лайлактепа ҳудудига қайтдик. Бу пайтгача бизни Жондор тумани ўрмон хўжалиги участка бошлиғи Н.Ҳ. бир неча марта кузатиб кетди. Соат 22:00 да бизнинг кутув объектимизга кутилмаганда 2 та «Нива» ва 1 та «Жигули» келиб тўхтади. Ундан тушган 10 га яқин киши ўзларини ўрмон хўжалиги ходимлари деб таништирди. Аввалига бошқармамизга тегишли «Нива» ҳайдовчисига мушт кўтарди. Ҳар бирининг қўлида махсус ясалган таёқлар ва темир анжомлар бор эди. Биз эса бундай пайтда машинадан тушиш ёки тушмасликни билмадик. Тўғриси, ўзимизнинг ҳимоямиз учун машиналар эшигини қулфлаб, ойналарини кўтардик. Бироқ улар худди қутирган кимсалардек, Lacetti’нинг олд ойнасини чил-чил қилишди. Қочишга мажбур бўлдик. Улар 6 киши эдик, дейишяпти, аслида, улар 10 дан ортиқ эди», — дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жондор туман ўрмон хўжалиги ходимларининг қалтис ҳаракатлари оқибатида кўнгилсизлик юзага келган. Экология инспектори Д.Б.нинг кўз ва кўз атрофи, юз қисмларига автомашинаси ойнасининг зарб билан синиб сочилиши сабабли шиша синиқлари кирган ва қаттиқ жароҳатланган.

    «Кўзларимни очолмайман, кўзларим атрофидан қон оқяпти, оғриқ жонимдан ўтаётганига қарамай, шу жароҳатланган ҳолда машинани ҳайдаб қочиб, жонимизни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бошқармамизга тегишли «Нива» бошқа томонга, биз эса чўл ичига қараб, машинани илдамлатдик. 100—150 тезликда ҳайдаяпман, бир томондан қоронғулик, зим-зиё, иккинчи томондан 3 та машина икки томондан қисиб келаяпти. 60—65 километр масофагача бизни таъқиб қилиб келишди. Қўққисдан машинамиз чўл ҳудудини кесиб ўтувчи темир йўлга жуда қаттиқ зарб билан урилди. Шундан сўнг бизни таъқиб қилиб келаётган ўрмон хўжалиги ходимлари ортга қайтиб кетишди ва биз Жондор туман ИИБга бордик», — дейди Д.Б.

    Д.Б.га кўра, у икки кун давомида вилоят Кўз касалликлари шифохонасида даволанган. Кўзларидан 6—7 дона шиша синиқлари чиқариб олинган. Айни пайтда ҳам у кўзларининг оғир жароҳатланганидан шикоят қилмоқда. Д.Б.нинг айтишича, шифокор унга чап кўз гавҳарида шиша синиғи қолганини, уни олиб ташлаш ишлари пойтахтда ёки хорижда амалга оширилиши мумкинлигини билдирган.

    «Бизни калтаклашган куни инспекторлар деб ўйлашиб, қўй-қўзиларидан хабар олгани борган чўпонлар-у, маҳаллий аҳолини ҳам қаттиқ уришган. Тўғриси, бундай ҳолат биринчи марта содир бўлмаяпти. Майли, менинг кўзимга Аллоҳ шифо йўллар, автомашинам тузатилар. Аммо масала бунда эмас. Ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан шахсий манфаатдорлик учун чўл саксовуллари сотиб юборилмоқда. Коррупцион ҳолатлар авж олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бундай ҳолатлар чуқур ўрганилмас экан, чўл ҳудудидаги саксовул ўсимлиги талон-торож бўлаверади. Оқибат эса қум кўчишлар содир бўлиб, аста-секин манзиллар шўрхок тупроқлар таъсирида қола бошлайди», — дейди Д.Б.

    Д.Б.га кўра, терговга қадар суриштирув давомида сўроқ қилинаётганлар орасида жанжалда иштирок этмаганлар ва ҳолат жойида бўлмаганлар ҳам бор. Негадир, улар жанжал оқибатларини ўз бўйнига олмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эндигина фаолиятини бошлаган 21 ёшли Шамшод Сафаров «Дарё» мухбирига соҳада шахсий манфаат мақсадида шафқатсизликдан ҳам қайтмаган кимсалар кирдикорлари фош этилмас экан, ишга бўлган қизиқиши сўниши мумкинлигини билдирди.

    «Жондор туман Ўрмон хўжалиги ўрмончилари билан аввалдан келишмовчилик бўлган. Бунинг ортида эса манфаатдорлик ётибди. Ўрмончилар бир-иккита машина қўйиб, пулини олиб, машинани ‘соправаждение’ қилиб чиқариб юборишади. Биз эса рейд қилсак, уларнинг ишига халақит берамиз, холос», — дейди Аброр Ҳамидов.

    Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ўктам Раззоқовнинг «Дарё»га билдиришича, содир этилган ҳолат юзасидан ўрмон ходимлари билан учрашиб, аниқлик киритиш имкони бўлмаган. Боиси улар айни пайтда терговда, сўроқ қилинмоқда.

    «Ҳозирги пайтгача бирор марта бундай ҳолат юзага келмаган, аммо ҳаммасини ўрганиб чиқаман», — деди у.

    Жондор туман ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Жасур Худойқулов ҳам вилоят раҳбаридан фарқли ўлароқ, фаолият давомида бирор марта бундай келишмовчилик содир бўлмаганини, ҳар икки томонда ҳам ёшлар борлиги ва ўрталарида бироз тортишув чиқиб қолиб, оқибатда кўнгилсизлик юзага келганини билдирди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, Жондор туман ИИБ навбатчилик қисмида терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

    Ўрмон хўжалиги ишчилари вилоят Экоинспекция ходимлари билан жанжаллашган. Жанжал вақтида бир-бирларини уриб, ҳар хил оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари етказган.

    «Жанжал вақтида фуқаро Д.Б.нинг Lacetti автомашинаси ойналари синдирилиб, кузовига шикаст етказилган, моддий зарар келтирилган. Ҳозирги кунда Жондор туман ИИБ томонидан тан жароҳати олган шахсларнинг жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, фуқаро Д.Б.га тегишли бўлган Lacetti’га етказилган моддий зарарни аниқлаш мақсадида баҳолаш экспертизаси тайинланган», — деди Шуҳрат Жалолов.

    Ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, фотосуратларга олинган, жанжал иштирокчилари ва гувоҳлар билан тегишли тартибда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    03.02.2021, 10:47   Изоҳ (0)   41892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: «Дояхотин» конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди

    03.02.2021, 10:30

    Тошкентда ноқонуний бунёд этилаётган кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилди

    03.02.2021, 09:51

    Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди

    03.02.2021, 09:39

    Бухорода нотаниш аёлнинг 5 млн сўмлик тилла узукларини ўғирлаган фуқаро қўлга олинди

    03.02.2021, 08:40

    Жиззахда магистрал йўл бўйида COVID-19 вирусини аниқловчи тест ва бошқа тиббий буюмларни ноқонуний сотаётган шахс ушланди

    03.02.2021, 08:24

    Алимент тўламаган самарқандлик ота 15 суткага қамалди

    03.02.2021, 08:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.