Украинанинг Львов вилоятида истиқомат қилувчи эркак «ГАЗ 66» ва Mercedes-Benz C-class’ни «чатиштириб», ноодатий йўлтанламасни яратди, деб хабар беради CARakoom. Эндиликда у ноодатий машинани 18 минг доллар қийматида сотувга қўйган.
Украиналик йўлтанламасни яратишда «ГАЗ 66»ни асос қилиб олган — ғилдираклари, «подвеска»си ва туб қисмидаги бошқа элементлари. Салон ва кузови эса эски Mercedes универсалиники. Суратлардан кўриш мумкинки, олд ва орқа қисмлари қўчимча металл занжирлар билан қотирилган.
Йўлтанламас 215 от кучига эга Mercedes мотори ёрдамида ҳаракатга келади.
Аввалроқ россиялик блогерлар Hummer’га «Жигули»нинг 13 дюймли ғилдиракларини «кийдиргани» тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)