Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) навбатдаги жангини 2021 йилнинг 13 мартида ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Ўзбекистонлик боксчига Пуэрто-Рико вакили Хавиер Флорес (15-2, 13 КО) бўлади. Жанг АҚШнинг Анкасвилл шарҳида бўлиб ўтади.
Қудратилло 2020 йилнинг кузида Сергей Липинецга қарши чемпионлик жангида иштирок этиши кўзда тутилган. Бироқ ўзбекистонлик боксчи виза билан боғлиқ муаммолар сабаб бу жангда иштирок этолмаганди.
Абдуқаҳҳоров сўнгги жангини 2019 йилнинг октябрида Луис Коллазони муддатидан аввал мағлуб этган. Унинг рақиби ҳам 2019 йил октябрида жанг қилиб, унда Анхель Руисни таслим этган.
Изоҳ (0)