• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Чет элда фақат бойларнинг боласи ўқийди дейишарди». Европанинг ярмини кезган ва Польшада дастурчиликка ўқиётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси

    «Дарё» «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — Польшада таҳсил олаётган Адҳам Умрзоқов. 

    Адҳам Умрзоқов Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. Ҳозир 24 ёшда. Инглиз, испан, рус ва поляк тилларини билади. Айни пайтда Варшава технологиялар университетининг 4-босқич талабаси.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Уйдагиларим хорижда фақат бойларнинг фарзанди ўқийди, дейишарди

    Болалигимдан тарих фанини, қолаверса, тарихий фильмларни жуда яхши кўрар эдим. Ҳар доим кинода кўрган, китобда ўқиган жойларимга хаёлан саёҳат қилардим. Ўша пайтлари улғайсам, ўнгимда ҳам шу ерларга, албатта, бораман деб ният қилгандим.

    Бу орзум лицейда ўқиш даврида янада мустаҳкамланган. Боиси айнан хорижий филология йўналишида таҳсил олаётганим учун битирувчиларнинг хорижда ўқишга кирганлиги ҳақида кўп эшитардим. Табиийки, бу хабарлар олдимга қатъий бир мақсад қўйишимга ундаган.

    Бироқ бошида ота-онам қарши бўлган. Чунки улар хорижда бойларнинг фарзандлари ёки ўта билимдон болалар ўқийди деб ўйлар эди. Лекин мен уларнинг гапига қулоқ солмай, инглиз тилини ўргана бошладим. Шу орада IELTS’га тайёрланиш учун Тошкентга келдим. Бир йилдан сўнг IELTS имтиҳонини топшириб, 6 балл олдим. Ниятим жиддийлигини тушунган ота-онам хорижга кетишимга рози бўлди.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Европада ўқиш қимматлик қилар эди

    Дастлаб Европа университетларига қизиқишим кучли бўлган. Афсуски, мен орзу қилган Германия, Англия, Францияда контракт нархлари, ўқиш харажатлари қимматлиги боис қизиқишим сўнган.

    Хуллас, қаёққа топширишни билмай иккиланиб юрган пайтларим Латвияда ўқийдиган дўстим билан гаплашиб қолганман. У Ригада ўқиш харажатлари бошқаларга қараганда анча арзонлигини айтиб, Латвия давлат университетига киришимни тавсия қилган. Ўйлаб ўтирмай, шу университетга ҳужжатларимни топширдим. Ҳамда Латвия давлат университетининг халқаро алоқалар йўналишига контракт асосида қабул қилиндим.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Кичкина Париж

    Латвия – жуда чиройли мамлакат. Айниқса Ригага саёҳат қилсангиз, ўзингизни худди кичкина Парижга тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

    Афсуски, бироз вақт ўтиб яшаш, ўқиш харажатларининг юқорилиги мендай оддий талаба учун қийинчилик туғдира бошлаган.

    Шу боис ёзда биринчи марта Польшага ишлашга келдим. Иш пайтида бир ҳиндистонлик йигит билан танишиб қолдим. У дастурчилик соҳасида ишлаб, анчагина даромад қилаётганини, мени ҳам шу йўналишга қизиқиб кўришимни тавсия қилди.

    Суриштириб кўрсам, бир давлатдан иккинчисига фанлар тўғри келса, ўқишни кўчириш мумкин экан. Берилган фанларни қўшимча дарслик сифатида ўрганишингиз керак. Хуллас, бемалол ўқишни ўтказиш имкони борлиги учун танишимнинг маслаҳати билан Польшада дастурлашга ўқитадиган университет излай бошладим. Ўқитиш тизими, яшаш харажатлари маъқул келгани учун Варшава техника университетини танладим.

    Ўқишимни кўчириш учун даставвал математика ва инглиз тилидан тест топширганман. Яна танлаган йўналишга (факультетга қараб камида) 5-6 балл атрофидаги IELTS сертификати керак бўлган. Барча имтиҳонлардан яхши ўтиб, иккинчи босқичдан ўқий бошладим.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Полякларнинг икки кунлик тўйлари ва ажойиб урф-одатлари ҳақида

    Польшада, айниқса, полякларнинг урф-одатлари ҳайратлантирган. Масалан, улар фарзандининг туғилган кунидан ташқари унга исм қўйилган санани ҳам алоҳида байрам сифатида нишонлар экан.

    Яна бир қизиқ томони, уларда Poprawiny деб номланган кеча бор. Бу поляк халқи орасида иккинчи тўй кечаси деб айтилади. Уни тўйга келолмаган меҳмонлар ёки яқинлар билан биргаликда нишонлашади. Иккинчи тўй кечасида ҳам келин-куёв биринчи кундагидек либосда бўлади.

    Ўртача иш ҳақи — 730 доллар

    Польшада талаба сифатида ишлаш ҳамда ўқиш анча қулай. Чунки бу ер бошқа Европа давлатларига қараганда анча арзон. Ҳозирги кунда Польшада ўртача иш ҳақи 2 800 злота (Полша валютаси) – 730 доллар.

    Польшада талабалар ўқишдан ташқари ҳафтасига 20 соат ишлашга рухсат берилган. Ресторан ва тамаддихоналарда ишлашлари мумкин. Агар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса, таксичилик қилишга ҳам рухсат бор.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Талабаларнинг харажатлари ҳақида

    Кўпчилик Польшада талабаларнинг яшашига қанча пул кетади деб сўрайди. Мен арзон ёки қиммат деёлмайман. Чунки кимгадир 200 доллар ҳам қимматлик қилиши мумкин. Келинг, яхшиси аниқ суммаларда ҳисоблаб бераман.

    Масалан, талабалар турар жойи ўртача 90-140 евро атрофида. Ўзим ҳам талабалар ётоқхонасида туриб, ойига 150 доллар тўлов қиламан. Контрактим йилига 2 900 евро.

    Маҳаллий транспортларга ўртача 11-13 евро, соғлиқ суғуртасига 9-13 евро, озиқ-овқат ва қўшимча харажатлар учун 200 евро. Қисқа қилиб айтганда, талаба бир ой давомида 330-430 евро атрофида пул сарфлайди.

    Ишга кириш учун 80 яқин резюме юборганман

    Ҳозирда ўқишдан ташқари Deloitte компаниясида амалиётчи-дастурчи бўлиб ишлайман. Маошим 500-1000 доллар атрофида.

    Иш жойим ҳақида қисқача айтиб ўтсам. Deloitte компаниясига 1845 йили Буюк Британияда асос солинган. Бу ерга ишга киришдан олдин бошқа компанияларга салкам 80 га яқин резюме жўнатганман. Ниҳоят Deloitte ходимлари почтамга амалиётчи сифатида ишга қабул қилинганим хабар юборган. Жуда хурсанд бўлганман. Очиғи, бу ерга ойликсиз ишга киришга ҳам рози эдим. Сабаби, компания Қўшма Штатлардаги энг йирик тўртинчи хусусий компания ҳисобланиб, ишга фақат тажрибали дастурчиларни қабул қилади. Бундай нуфузли жойга ишга кирганим ўзимга бўлган ишончимни янада оширган.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Илк Европа сафарим Латвиядан бошланган

    Польша яшаш ва саёҳат учун қулай жойда жойлашган. Болтиқ денгизи орқали Скандинавия давлатларига чиқиш имконияти бор. Шу боис ҳозирга қадар 15 дан ортиқ давлатларга жумладан Италия, Испания, Португалия, Швеция, Норвегия, Дания, Австрия, Швейцария, Латвия, Литва, Эстония, Финляндия, Чехия, Польша, Венгрия, Германия, Францияга саёҳат қилганман.

    Талабадан абитуриентларга тавсиялар

    Хорижда ўқишни ният қилган ёшлар, аввало, олдиларига аниқ мақсад қўйиб олишлари керак. Четда ҳақиқатан таҳсил олиш ёки даромад қилиш учун кетяпсизми, яхшилаб билиб олинг ва шунга қараб университет танланг.

    Шунингдек, нафақат инглиз тили, балки бораётган мамлакатингизнинг, у халқаро мақомга эга бўлмаса ҳам, давлат тилини ўрганинг. Чунки ўзим Польшада келганимда бошида поляк тилини билмаганим учун кўп қийналганман. Кейин репетиторга қатнаб, астойдил ўрганганман.

    Давлат тилини яхши билишим айни пайтда менга катта ёрдам беряпти.

    Иккинчи тавсиям ҳужжатлар тайёрлаш билан боғлиқ. Ўз мисолимда айтсам, Европага келишимда бу борада унчалик қийналмаганман, чунки қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида Латвиядаги танишимдан барча маълумотларни олганман.

    Агар сиз бораётган мамлакатда танишингиз бўлмаса, яхшиси, университет веб-сайтидан олинг. Агар у маълумотлар етарли бўлмаса, университет маъмурияти билан тўғридан-тўғри боғланинг. Улар сизнинг саволларингизга аниқ ва батафсил жавоб беради.

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Фото: Адҳам Умрзоқов архивидан

    Польша дастурчиларни етиштириб чиқариш бўйича юқори ўринларда туради. Агар дастурлашга ёки компьютер соҳасига қизиқсангиз, ўқиш учун сизга Польшани тавсия қиламан.

    Онам мени хорижда ўқитиш учун Яманда ишлаб келган

    Биз оилада беш кишимиз: дадам, онам, иккита опам ва мен. Дадамлар ҳозирда уйда деҳқончилик билан шуғулланади. Онамлар шифокор, катта опам ҳамшира, иккинчиси эса мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди.

    Менинг орзуларимга етишимда ота-онамнинг ва Ниёзбек тоғамнинг ҳиссалари катта бўлган. Онам мени ўқитиш учун Яманда бир муддат шифокор бўлиб ишлаб келганлар. Ҳамиша уларга мос фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Лойиҳада иштирок этишни истаган хорижда ўқиётган, меҳнат фаолияти олиб бораётган юртдошларимиз Telegram’даги @daryomuxbiri’га мурожаат қилишлари мумкин.

    Мавзуга доир: 

    • «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси
    • Барчага бағрини очган Швеция нега ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти? Швецияда саккиз йилдан бери яшаётган Аиша Алиева ҳикояси«
    • Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси
    • «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат
    • Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси
    • Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?
    • Буюк Британияда ўқиб, ҳозирда ўша ерда ишлаётган ўзбекистонлик Нурхон Эгамова ҳикояси
    • Миллиардерлар пойтахти Дубайда ишлаётган ўзбекистонлик Мурод Комилов ҳикояс
    • 13 маротаба IELTS имтиҳонини топшириб, 8.5 балл натижани қайд этган Бекзод Мираҳмедов ҳикояси
    • «Барчаси учун Хитойдан миннатдорман!» Хитойда докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик Нафосат Тожибоева ҳикояси
    • Германияда ўқиш осонми? Ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • Ким бўлсанг ҳам энг яхшиси бўл! Гарвард тиббиёт олийгоҳининг илмий тадқиқотчиси ўзбекистонлик Жамшид Жамбулов ҳикояси

    28.01.2021, 19:23   Изоҳ (0)   116865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.