Перу ҳудудининг учдан бир қисмида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши сабабли 31 январдан изоляция режими амал қилишни бошлайди, дея хабар берди «Интерфакс».
Ўнта ҳудудда, шу жумладан, мамлакат пойтахти Лимада дўконлар 14 февралга қадар ёпиқ бўлади, аҳоли мажбуран уйда қолади. Дорихона ва банклар ўз фаолиятини давом эттиради, черковлар ёпилади.
Умуман олганда, чора-тадбирлар 16,4 миллион кишига — мамлакат аҳолисининг деярли ярмига таъсир қилади. Локдаун жорий этилмаган бошқа ҳудудларда комендантлик соати ўрнатилиб, оммавий тадбирлар тақиқланади.
Сўнгги кунларда мамлакатда касалланиш бўйича янги ҳолатларнинг ўртача ўсиш суръати кунига 1000 дан 5000 гача кўтарилди. Перуда пандемия давомида 1,1 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 касаллиги аниқланган, 40 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Ўтган йили баҳорда ҳам Перуда коронавирус туфайли қатъий карантин жорий қилинганди.
Аввалроқ Перуда суд Билл Гейтс ва Жорж Соросни коронавирус пандемиясини «яратганлик»да айблагани ҳамда бундай қарор чиқарган судьялар устидан текширув ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)