Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Nexia автомобилининг газ баллони портлаб кетди, деб хабар берди ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 25 январь куни соат 16:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Бўз 2 даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.
Портлаш натижасида ушбу автомобиль яқинида тўхтаб турган Nexia-3, Spark ва иккита Matiz русумли транспорт воситалари техник шикастланган.
Портлаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Бухорода кўчада ҳаракатланиб кетаётган «Жигули»нинг газ баллони, Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида иккита машинага зарар етгани ҳамда Бухорода Nexia’нинг газ баллони портлаб кетиб, уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)