Испания ҳукумати 25 январдан бошлаб Мадрид автоном жамоатида комендантлик соатини кучайтирмоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс» El Pais газетасига таяниб.
Душанба кунидан бошлаб комендантлик соати одатдагидан бир соат олдин — 22:00 дан бошланади ва соат 6:00 гача давом этади. Кафе, ресторан ва дўконлар бундан ҳам эрта — соат 21:00 да ёпилиши керак. Бундай чоралар камида икки ҳафта давом этади.
Бундан ташқари, ҳукумат одамларни меҳмонга таклиф қилишни тақиқламоқда. Фақатгина бошқа одамга ёрдам бериш ёки унинг аҳволидан хабар олиш учун бориш мумкин.
Оила аъзоларидан бошқалар билан кўчада ёки бошқа жамоа жойларда учрашиш мумкин бўлади, лекин улар сони торт кишидан ортмаслиги керак.
Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, Испанияда пандемия давридан бошлаб 2,4 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, уларнинг 55,4 мингдан ортиғи вафот этган.
Изоҳ (0)