Футбол бўйича Англия Кубогининг 1/16 финалида «Тоттенҳэм» 25 январь, душанба куни «Уиком» билан баҳс юритди.
Аввалига майдон эгалари 25-дақиқадаги гол эвазига олдинга ўтиб олди. Бунга лондонликлар биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Гарет Бэйлнинг голи билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлимда қатор ўзгаришларга қўл урган меҳмонлар ўйин охирига келиб вазиятни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. 86-дақиқада Ҳарри Уинкс жамоасининг иккинчи голини урди. Шундан кейин Танги Ндомбеле дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан кейин «шпорлар» кейинги босқичга йўл олди ва 1/8 финалда «Эвертон»га қарши ўйнайди.
Англия Кубоги
1/16 финал
25 январь, душанба
«Уиком» — «Тоттенҳэм» 1:4
Голлар: 1:0 – 25 Oneдинма, 1:1 – 45+2 Бэйл, 1:2 – 86 Уинкс, 1:3 – 87 Ндомбеле, 1:4 – 90+3 Ндомбеле.«Уиком»: Олсоп, Найт, Гриммер, Маккарти, Жейкобсон (Чарльз, 34), Блумфилд (Макклири, 61), Уилер, Томпсон, Oneдинма, Мускве (Кешкет, 73), Икпеазу (Акинфенва, 72).
«Тоттенҳэм»: Ҳарт, Дэвис (Родон, 90), Танганга (Ҳёйбьерг, 46), Санчес, Алдервейрелд, Уинкс, Ламела (Ндомбеле, 68), Лукас Моура (Сон Ҳён Мин, 68), Сиссоко, Бэйл, Винисиус (Кейн, 58).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)