• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоролик дастурчи Президентдан давлат лойиҳаларини беришни сўради. Унга 3 та соҳа таклиф этилди

    Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги икки кунлик сафари доирасида IT-парк филиалига ташриф буюриб, 25 ёшли дастурчи, Monday Labs компанияси асосчиси Саидравшан Шокиров билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати эълон қилган махсус репортажга таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент ундан ўз компаниясини ривожлантириш учун нима зарурлигини сўради. IT-тадбиркор давлат раҳбаридан унга давлат лойиҳаларини ишониб топширишни илтимос қилди. Бунга жавобан Шавкат Мирзиёев давлат лойиҳаларини амалга оширишнинг учта устувор йўналишини — қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими соҳаларини таклиф этди.

    «Қишлоқ хўжалигида қишлоқни ободонлаштириш — жиддий давлат лойиҳаси. Сув, ер, ўғитлар. Катта давлат дастури. Мана, эртага вилоят ҳокими [Ботир Зарипов] билан гаплаш. Сенга соғлиқни сақлаш соҳасида катта давлат лойиҳасини маблағ билан тақдим этаман. Халқ таълими ҳам жиддий лойиҳа. Дастурий таъминот маҳсулотлари, фанларни қандай қилиб пухта ўзлаштирилиши, мактабдан кейин ўқитиш, билим бериш. Бу ҳам давлат лойиҳаси. Мен пул тўлайман. Қила оласанми?» — деб сўраган Президент.

    Дастурчи ўз жамоаси билан лойиҳаларни бирма-бир амалга ошириши мумкинлигини маълум қилган. «Умуман олганда, менимча, биз уддалаймиз», — деган у.

    Шавкат Мирзиёев Саидравшан Шокиров «энди унинг дўсти» эканлигини айтган. Кейин давлат раҳбари уни ёш дастурчи билан суратга олишни сўраган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент, шунингдек, чет элда ишлаб, Ўзбекистонга қайтиб келган дастурчи Шахрулло Тухсанов билан ҳам суҳбатлашган. Президент «Ғоя билан тўхтаб қолиш керак эмас, агар керак бўлса, давлат максимал даражада, шу жумладан, молиявий томондан ҳам қўллаб-қувватлайди», деб таъкидлаган.

    Давлат раҳбари ёш дастурчиларни ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича буюртмалар билан таъминлаш, «маблағлар, куч ва вақтни тежайдиган» дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

    Президент ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштирмасдан ҳеч қандай ривожланиш бўлмаслигини таъкидлаган. «Буни ҳаммангиз тушунишингиз керак — бошқа илож йўқ», — деган у.

    Саидравшан Шокиров аввал ҳам Президент билан суҳбатлашган. Декабрь ойи охирида давлат раҳбарининг ёшлар билан учрашувида дастурчи Шавкат Мирзиёевдан бир гуруҳ ёш IT-тадбиркорлар учун Facebook, Google ва бошқа йирик компанияларга экскурсия уюштиришни илтимос қилган. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонга қайтгач улар ушбу ечимларни мамлакатда татбиқ этишлари мумкин, деб айтган.

    Давлат раҳбари ушбу таклифни тўғри деб топган ва бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровга вилоятлардан Саидравшан бошчилигидаги жамоа ташкил қилишни топширган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park’га ташрифи — суратларда

    25.01.2021, 20:10   Изоҳ (0)   39562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 1 февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади

    25.01.2021, 19:21

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво илиқлашиши кутилмоқда

    25.01.2021, 19:11

    Ўзбекистон ТИВ Пекинга бормоқчи бўлган фуқаролар учун карантин муддати 28 кунга узайтирилганидан огоҳлантирди

    25.01.2021, 18:35

    Тошкентда Flyin Up рок гуруҳи реклама анонсида Алишер Навоийнинг электрон гитара билан тасвирлангани танқид қилинганидан сўнг уни ўзгартирди

    25.01.2021, 18:10

    Наманганда тадбиркорга дўкон қуриши учун ер ажратиб бериш эвазига 700 доллар пора сўраган маҳалла раиси қўлга олинди

    25.01.2021, 17:09

    CDC Ўзбекистонда инфекцияни аниқлаш тизимини яхшилашга ёрдам беради

    25.01.2021, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.