• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Опа, сиз менга ‘понятка’ берманг». Яккабоғ туманини 10 кун бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган ёш ҳоким мурожаатчи фуқаро билан тортишди

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманини 10 кун муддатга бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган Сетора Эргашева мурожаатчи фуқаро билан тортишиб, ундан ақл ўргатмасликни сўради. Мурожаатчи фуқаро эса, «Бизга сиздек ҳоким керакмас» деди.

    Сетора Эргашева.

    Сетора Эргашева.
    Фото: Яккабоғ туман ҳокимлиги

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлардан маълум бўлишича, фуқаро ёш ҳоким билан телефон орқали мулоқотида унинг муомаласидан норози бўлиб, шикоят қилган.

    Ёш ҳоким Сетора Эргашева эса фуқаро билан мулоқотда у мурожаат қилган пайтда ходимларига бақириб, улар билан гаплашаётганини таъкидлаган ва уни эшитмай қолганини айтган.

    «Опажон, сиз менга нима деётгандингиз, мен мана буларга бақириб, ану қилаётган пайтим эди. Сиз менга нима деяпсиз?», — дейди ёш ҳоким.

    Мазкур гапга жавобан фуқаро ёш ҳокимга ҳеч кимга бақиришга ҳаққи йўқлигини эслатиб, «Кимга бақиряпсиз?» дея савол беради.

    Сетора Эргашева эса бунга жавобан фуқарога «Менинг қўл остимда қанча одамим ва қанча муаммом борлигини биласизми?», — дейди.

    Ўзаро суҳбатда фуқаро ёш ҳокимга ҳали ёшлигини, фуқароларга яхши муносабатда бўлишини айтиб, «Муомала маданиятини ўрганинг», — дейди. Яккабоғ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Сетора Эргашева эса «Опа, сиз менга ‘понятка’ берманг», — дея жавоб беради.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувда, шунингдек, ёш ҳоким фуқарога телефон қўнғироғига жавоб берганини айтиб, «Қайси ҳоким телефонингизга жавоб берган?», — дейди. Фуқаро эса туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев телефон қўнғироқларига тезда жавоб берганини билдиради.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Яккабоғ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасанов 10 кун муддатга ҳокимлик вазифасини бажараётган Сетора Эргашева Жаҳон тиллари университетининг биринчи курс талабаси ва Президент стипендияси соҳибаси эканлигини маълум қилди.

    «Сетора Эргашева мактабни олтин медал билан тамомлаган ва грантга ўқишга кирган. Унинг ташаббуси билан Яккабоғда кам таъминланган оилалар фарзандларининг ўқиши учун ўқув марказ ташкил қилиниб, ‘Президент’ ўқув маркази деб номланган», — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

    Шерзод Ҳасанов ёш ҳоким ва фуқаро нима сабабдан тортишганига Сетора Эргашева билан суҳбатлашгач ойдинлик киритишини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи ҳокимлар 2021 йил 17 январь куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиб даволаниш ва дам олиш учун Тошкентга жўнаб кетганди. Ҳокимлар меҳнат таътилига чиққач уларнинг ўрнини ёш ҳокимлар эгаллаганди.

    Аввалроқ Деҳқонобод туманини вақтинча бошқарувчи Адҳам Қулмаматов Деҳқонобод калий заводида бўлиб, завод директори Ойбек Қурбонов билан суҳбатда заводда ишловчи ходимларнинг неча нафарини деҳқонободлик олий маълумотли ёшлар ташкил этиши билан қизиққани хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: Андижонда 16 нафар йигит-қиз ҳоким вазифасини бажаришга киришди

    23.01.2021, 13:17   Изоҳ (0)   138061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 25-сессияси — суратларда

    23.01.2021, 11:42

    Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида бир томонлама ҳаракат ташкил этилди

    23.01.2021, 11:19

    Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди

    23.01.2021, 10:54

    Ўзбекистонда 170 дан ортиқ маданият объекти хусусий бошқарувга ўтказилади

    23.01.2021, 09:11

    Бухородаги хонадонда хўроз уриштириш ўйинлари ўтказаётган 40 нафар шахс аниқланди

    23.01.2021, 08:10

    Аксилмонополия қўмитаси лифт хизматларини амалга ошириш имтиёзини фақат Texnopark корхонасига берилишига қарши чиқди

    23.01.2021, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.