• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мусулмон мамлакатлар аҳолиси учун чеклов бекор қилинди, Мексика билан чегарада эса девор қурилмайди. Байден президентликнинг биринчи куниёқ Трампнинг энг баҳсли фармонларини бекор қилди

    20 январь куни лавозимига киришган АҚШ президенти Жо Байден фаолиятининг биринчи куни жами 17 та фармон, меморандум ва ижро кўрсатмаларини имзолади. Уларнинг тўққизтаси аввалги президент Дональд Трампнинг фармойишларини тўғридан-тўғри бекор қилади. Уларнинг кўпчилигини бекор қилиш ҳақида Байден сайлов олди кампанияси чоғидаёқ, шунингдек, сайланганидан кейин ҳам жамоатчилик олдида ваъда берган эди. Янги президент лавозимидаги биринчи куни нималарни амалга оширгани борасида Meduza асосий маълумотларни тақдим этди.

    Фото: CNP

    Фото: CNP

    Байден АҚШни иқлим бўйича Париж битимига қайтарди

    Иқлим бўйича Париж битими 2016 йилда 195 та мамлакат томонидан имзоланган бўлиб, унинг асосий вазифаси Ердаги ўртача ҳароратнинг ўсиш даражасини саноатгача бўлган даврдан икки даража чегарасида сақлаб туришдан иборат эди. АҚШ битим доирасида бошқа ривожланган мамлакатлар билан бирга махсус жамғармани молиялаштириш мажбуриятини олган эди, бу жамғарманинг маблағлари битим шартларини амалга оширишда ёрдам бериш учун кам таъминланган мамлакатларга йўналтирилади.

    Дональд Трамп 2016 йилда сайлов олди кампанияси вақтидаёқ битимдан чиқишни ўзининг асосий сайлов олди ваъдаларидан бирига айлантирди. Бўлғуси президент глобал исишни инкор этмаган ҳолда, ҳужжат АҚШ (у Хитой билан бирга дунёдаги жами карбонат ангидрид чиқиндиларининг 40 фоизи учун жавобгар) учун ўта фойдасиз эканлигини, чунки миллионлаб ишчи ўринлари ва миллиардлаб долларни йўқотишга олиб келишини маълум қилди.

    АҚШ битимдан чиқиши ҳақида Трамп расман 2017 йил августида эълон қилган, аммо битим шартларига кўра, ундан чиққунигача кучга кирган вақтидан буён камида уч йил вақт ўтган бўлиши керак эди. Шу сабабли 2019 йил ноябрида АҚШ БМТга келишувдан чиқиши ҳақидаги расмий билдиришномани топширди ва яна бир йилдан кейин ниҳоят ундан чиқди. 2021 йил 20 январь куни Байден Оқ уй сайтидаги баёнотида АҚШ номидан Париж битимининг барча низомларига розилигини маълум қилди.

    Байден АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишини бекор қилди

    2020 йил апрелда Трамп коронавирус пандемияси бошлангани учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)ни жавобгар қилди. АҚШнинг ўша вақтдаги президенти фикрича, ташкилот вирус Хитойда пайдо бўлганидан кейин унинг дунё бўйлаб тарқалишига йўл қўймаслик вазифасини бажара олмаган. Ўшандаёқ Трамп АҚШ томонидан ЖССТга бериладиган молиявий ёрдамни музлатиб қўйди, шунгача АҚШ ташкилотнинг энг йирик донори бўлиб, бюджетининг, тахминан, 15 фоизини таъминлаб берган.

    2020 йил майида Трамп ЖССТни тўлиқ Хитой томонидан назорат қилинишда айблади (Хитойнинг ташкилот бюджетига қўшадиган ҳиссаси АҚШникидан 10 марта камроқ) ва ундан Пекинга «боғлиқ эмаслигини исботлаб», ЖССТнинг ўзида ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди. Орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас, ташкилот ислоҳотлардан бош тортганини айтиб, АҚШ у билан алоқаларини узишини маълум қилди. Байденнинг коронавирус пандемиясига қарши кураш чоралари ҳақидаги янги фармони федерал ҳукуматга ЖССТ билан алоқаларни қайта тиклаш ва мустаҳкамлашни юклайди.

    Байден Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатди

    Мексика билан чегарада девор қуриш Трампнинг энг машҳур сайлов олди ваъдаси бўлганди. Уни бажариш учун президент Конгресс билан тўғридан-тўғри зиддиятга борди: 2018 йилда у бюджетни имзолашдан бош тортиб, унга девор учун кетадиган 5,7 миллиард доллар миқдоридаги харажатлар киритилишини талаб қилди. Охир-оқибат бюджет ўз вақтида қабул қилинмади, шу сабабли АҚШда рекорд даражадаги 23 кунлик шатдаун (АҚШ ҳукумати ишининг қисман тўхтаб қолиши) юзага келди.

    Шундан кейин Трамп федерал фавқулодда ҳолат режимини жорий қилиб, девор учун пул сарфлаш ҳуқуқини қўлга киритишга уринди, аммо уни суд бекор қилди. Якунда девор қурилиши учун пулнинг бир қисмини Трамп бошқа йўл билан — Конгресс томонидан мудофаа учун ажратилган харажатларни қайта тақсимлаш ёрдамида қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бунинг учун 2019 йилда Трамп Америка—Мексика чегараси ҳудудида маҳаллий фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.

    Байденнинг янги фармони ушбу режимни ва шу билан маблағ ажратишни бекор қилди.

    Байден АҚШга баъзи ночор мамлакатлар фуқароларининг киришига рухсат берди

    2017 йил январида лавозимига киришганидан кейин дарҳол Трамп иммигрантлар оқимини чеклаш бўйича сайлов олди дастурини бажариш доирасида аҳолисининг асосан мусулмон бўлган етти мамлакат — Ироқ, Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларининг АҚШ ҳудудига киришини тақиқлайдиган фармонни чиқарган эди. Аллақачон АҚШ ҳудудида бўлганлар эса депортация қилиниши керак эди.

    Фармон оммавий даъволарга ва унинг ижро этилишига нисбатан суд тақиқларига сабаб бўлди, шундан кейин у бир неча марта қайта ёзилиб, мамлакатлар рўйхати ва виза берилмаслиги шартлари ўзгартирилди, 2017 йил декабрида эса АҚШ Олий суди унинг охирги версиясини Конституцияга зид деб топди. Унда фақат КХДР ва Сурия аҳолисининг АҚШга кириши бўйича тўлиқ тақиқ қолди; Чад, Ливия ва Яман фуқароларига сайёҳлик визалари берилиши тўхтатилди. Байденнинг янги фармони Трампнинг 2017 йил 25 январдаги қарорини тўлиқ бекор қилади.

    Трамп Канададан АҚШга келадиган нефть қувури қурилиши учун берилган рухсатни бекор қилди

    Кейстоне нефть қувурининг режалаштирилган тўртинчи босқичи — Keystone XL Канада нефтини Техасдаги саноат корхоналарига ҳайдаш учун Канаданинг Альберта провинциясини Американинг Небраска штати билан боғлаши керак эди. Экологлар ва Шимолий Америка туб халқларидан иборат маҳаллий аҳоли кўп йиллар давомида нефть қувурининг қурилишига қаршилик қилиб келган. Унинг тахминий йўналиши АҚШдаги энг йирик ер ости сувлари захиралари жойлашган ҳудудлардан ўтади. Бундан ташқари, у ерда ноёб Сендхиллс қумтепаликлари жойлашган, ва Keystone XL’даги ҳар қандай авария йирик экологик ҳалокатга айланиши мумкин.

    Кўп йиллар давом этган оммавий муҳокамадан кейин Барак Обама ўз муддатининг сўнгида лойиҳадан АҚШ хавфсизлиги манфаатларига тўғри келмаганлиги учун воз кечишга қарор қилди, аммо Трамп лавозимидаги биринчи ойдаёқ қувурнинг қурилишига рухсат берувчи фармонни имзолади (лекин қурилиш кўп сонли судлар ва норозиликлар туфайли барибир бошланмади). Шу фармонни Байден иқлим муаммолари ҳақидаги умумий ҳужжат доирасида бекор қилди. Байденнинг қурилишдан воз кечиш ҳақидаги қарори аллақачон Канада ҳукумати томонидан танқидга учради.

    Мавзуга доир: Байден Трампнинг иқлим бўйича Париж битими ва ЖССТдан чиқиш тўғрисидаги қарорларини бекор қилди

    22.01.2021, 12:31   Изоҳ (0)   27960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден разведкага Навальнийнинг заҳарланиши ва АҚШга уюштирилган киберҳужумни ўрганиш топшириғини берди

    22.01.2021, 09:42

    Бемор аёлнинг бошқа шифохонага юпун кийимда кўчирилгани сабаб бўлиб ўтган норозиликлар ортидан Мўғулистон бош вазири истеъфо берди

    22.01.2021, 08:25

    БАА ва Венгрияда «Спутник V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

    22.01.2021, 07:24

    Туркманистон коронавирусга қарши «Спутник V»дан ташқари бошқа вакциналарни ҳам рўйхатдан ўтказади

    22.01.2021, 06:54

    АҚШ ҳукумати Оқ уй сайтидаги яширин эълон орқали дастурчиларни ишга таклиф қилди

    22.01.2021, 06:23

    Аргентина президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди

    22.01.2021, 00:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.