Юбка аёллар гардеробида муҳим рол ўйнайди, аммо унинг нотўғри танланиши образни хунук, қоматни эса тўла кўринишига сабаб бўлади.
Драпировка бичимли юбка
Драпировка бичимли юбка қоматдаги камчиликларни беркитади деган фикрга асло ишона кўрманг. Аслида бундай бичим белни кенг ва вазнни ортиқча кўрсатади. Агар қоматингиз мукаммал бўлмайдиган бўлса, ихчам кўрсатадиган, трендга хос принтлари бор вариантларга эътибор қаратинг.
Шакли лолани эсга соладиган юбка
Бундай бичимли юбка ҳеч кимга ярашмаслиги аниқ. Юбкадаги складкалар қорин ва бел соҳасини тўла, бўйи баланд бўлмаганларни эса яна ҳам паст бўйли қилиб кўрсатади. Бунинг ўрнига шакли қаламни эсга соладиган юбкани танлаш тавсия қилинади.
Горизонтал чизиқли юбка
Чизиғи горизонтал бўлган кийим-кечаклар қоматни аслидан тамоман бошқача кўрсатиш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам асло горизонтал чизиқли юбка ва либосларни танламанг. Вертикал чизиқли кийим эса аксинча қоматни ихчам, уни кийган аёл ва қизни башанг кўрсатади.
Изоҳ (0)