Хитойдаги Такламакон чўлида темир йўлни қуриш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Sea News.
Мазкур темир йўлни 2022 йилнинг июнида фойдаланишга топшириш режалаштирилган, лойиҳа бўйича унда ҳаракатланадиган поезднинг тезлиги соатига 120 километрни ташкил этади.
Темир йўл қурилиши 2018 йилнинг охирида бошланган. Хотан-Чарклик темир йўли Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг жанубий қисмидан Хитой шимол-ғарбига элтади. Узунлиги 825 километр.
Изоҳ (0)