Нидерландиялик мутахассис Питер Ҳюистра «Пахтакор» бош мураббийига айланди. Бу ҳақда «шерлар» матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳюистра ўтган мавсумларда «Пахтакор»га устозлик қилган Шота Арвеладзега ёрдам бериб келаганди. Эндиликда мутахассис «Пахтакор» бош мураббийига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсум якунлангач Арвеладзе «Пахтакор»ни тарк этишини маълум қилганди.
Маълумот учун, Питер Ҳюистра 1967 йил 18 январда Нидерландияда туғилган. Қанот ҳужумчиси позициясида ҳаракат қилган. Футболчилик фаолияти давомида «Гронинген» (1984—1987), «Твенте» (1987—1990), «Рейнжерс» (1990—1995), «Санфречче Хиросима» (1995—1996), «Лёрс» (1997—2000) ҳамда «Розендал» (2000—2001) клубларида фаолият олиб борган.
1988—1991 йилларда Нидерландия терма жамоасида 8 та ўйин ўтказган.
Мураббийлик фаолиятини «Гронинген» клубида ёшлар жамоасини бошқаришдан (2001—2005) бошлаган. 2005—2009 йилларда «Аякс» ва «Витесс» жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, «Аякс» ёшлар жамоаси, «Гронинген», «Де Граафсхап» клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 2017 йил июнь ойидан бошлаб «Пахтакор»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)