• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардор Умрзоқов тўғридан-тўғри жалб этилаётган инвестициялар борасидаги рақамлар Марказий банкникидан фарқ қилишига изоҳ берди

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича келтириладиган рақамлар мазкур икки ташкилот томонидан нега икки хил кўринишда тақдим этилишига изоҳ берди, деб хабар қилади «Kun.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказий банк ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғридан-тўғри инвестициялар маблағлари ҳисоботини турли рақамларда, катта фарқ билан эълон қилади. Маълум бўлишича, мазкур жараёнда вазирлик ҳисоб-китоблари БМТ методологиясига, Марказий банкники эса Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси методикасига таянади.

    «Тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича рақамларни бизнинг вазирлик билан Марказий банкда турли кўринишда бўлишининг асосий сабаби — бу ҳисоб-китоб усулларининг турличалиги», – дейди вазирлик раҳбари.

    Марказий банк билан бизнинг вазирлик статистикасида катта фарқ бор. Чунки Марказий банк Халқаро валюта жамғармасининг алоҳида методикасидан фойдаланади. Уларники тўлов баланси бўйича статистикани ҳисоб-китоб қилганда келиб чиқадиган рақамлардир. Яъни Марказий банк бевосита пул шаклида келадиган инвестицияларни ҳисобга олади. Шунда ҳам, агар эътибор берилса, улар ҳар чоракда эълон қилинадиган рақамлар сальдосинигина кўрсатади. Яъни киргандан чиққандан айириб, соф рақамни кўрсатади.

    Тўғридан-тўғри инвестициялар нафақат пул кўринишида, балки Ўзбекистонга асосан технология шаклида, яъни ускуна, механизмлар, лицензиялар ва шунга ўхшаш активлар кўринишида кириб келади. Жуда кўп инвесторларимиз ўзи келаётган давлатдан технология сотиб олади. Масалан, хитойлик бўлса, Хитой техникасини олиб келади. Европалик бўлса, Германия, Италияники ва бошқалар. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз БМТ методологиясига асосланган. Давлат статистика қўмитаси билан ҳам бизнинг рақамимиз прогнозида фарқ бўлиши мумкин. Лекин якуний ҳисоб-китоб қилинганда фарқ бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун мана кутамиз, 15—20 январда ўтган йилнинг якуний кўрсаткичи эълон қилинади.

    Тан олиш керак, статистикада бизда муаммолар бор. Бу статистика органларининг муаммоси эмас, балки тизимли муаммо, десам тўғри бўлади. Масалан, 2019 йилда ҳали ўзлаштирилмаган инвестициялар ҳам статистикада ўзлаштирилган деб кўрсатиш ҳоллари бўлган. Биз уларни имкон қадар тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин иккинчи масала ҳам бор. Бу айниқса, Тошкент шаҳрида кўп кузатиляпти.

    Жуда кўп тадбиркорларимиз, инвесторларимиз инвестиция қилинган нарсани айниқса у ускуна ёки бошқа кўринишда бўлса, яъни пул шаклида бўлмаган ҳолатда олиб кирганида балансга олишни ва статистикада акс эттиришни имкон қадар чўзишга ҳаракат қилади.

    Сардор Умурзоқов, инвестициялар ва ташқи савдо вазири

    Таъкидланишича, мазкур ҳолат солиқ билан боғлиқ масалаларга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Бу омил ҳам рақамлар тўғри акс этмаслигига сабаб бўлмоқда.

    Маълумот учун, 2019 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 220,7 триллион сўмга етказилиб, тасдиқланган йил прогнозига нисбатан 2 баробарга ўсганди. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар – 9,3 миллиард доллар (шундан асосий капиталга – 6,6 миллиард доллар) ва давлат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар – 4,0 миллиард доллар (шундан асосий капиталга – 3,2 миллиард доллар) ўзлаштирилганди.

    Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси 2020 йилнинг 1 январида 12,3 миллиард долларни ташкил қилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон 2021 йилдан бошлаб давлат номидан ташқи қарз олишни камайтиради
    • Ўзбекистонда 2020 йилда 6,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди

    14.01.2021, 10:10   Изоҳ (0)   21260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқулланди

    14.01.2021, 10:01

    Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов миқдорини камайтириш таклифи берилади

    14.01.2021, 09:23

    «Статистика сохта бўлганидан кўра яширилгани яхшироқ» — Беҳзод Ҳошимов

    14.01.2021, 09:09

    «Тўйларимизда ҳатто вертолёт ҳам ишлатиб кўрдик». Озодбек Назарбеков ихчам тўйлар тарафдори эканини айтди

    14.01.2021, 08:48

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори қанчага пасайтирилаётгани маълум қилинди

    14.01.2021, 08:30

    Коронавирусни бошдан ўтказдим деб ўйлаган ўзбекистонлик журналист ковид-вакцина синови сабаб аслида касалликка чалинмаганини билди

    14.01.2021, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.