• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Инвесторлар автомобиль ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани таклиф этмоқда — Шавкат Мирзиёев

    Қатор компаниялар Ўзбекистон машинасозлик соҳасига ва мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш йўлида инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 13 январь куни машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Хусусий инвесторлар томонидан бевосита Жиззах, Навоий, Наманган, Андижон ва Тошкент вилоятларида автомобиль ишлаб чиқариш бўйича жами 276 миллион долларлик саккизта лойиҳани амалга ошириш таклифи берилмоқда», — дейди давлат раҳбари «Ўзбекистон 24» телеканали сюжетида.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Лазиз Қудратовнинг маълум қилишича, Президент 10 кун ичида саноат йиғиши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш вазифасини қўйган.

    «Бугунги кунда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни яратишга қизиқиш билдираётган саккизта хориж компаниясидан таклиф бор. Уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, тенг шароитларни яратиш мақсадида 10 кун ичида Ўзбекистон ҳудудида автомашиналарни саноат йиғиш тўғрисидаги низом тайёрланади ва тасдиқланади. У автомобиллар ишлаб чиқариладиган шароит истеъмолчилар талабларига жавоб беришга хизмат қилади», — дейди у.

    Қудратовнинг сўзларига кўра, нархлар пасайишига, автомобиль моделлари қаторининг кенгайишига, рақобат муҳитини яратилишига олиб келади ва «бунинг натижасида истеъмолчиларимиз фойда қилади».

    «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқовнинг қўшимча қилишича, саноат йиғиши борасидаги низом «бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона стандартни белгилаб беради».

    Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021—2023 йилга мўлжалланган инвестиция дастурида автомобиль ишлаб чиқариш соҳасига оид бир нечта лойиҳалар кўрсатиб ўтилган эди. Улар орасидан пикаплар, минивенлар, юк ва енгил автомобилларни ишлаб чиқариш борасидаги лойиҳалар ўрин олган.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида автомобиль ишлаб чиқарувчилар сонининг ортишини маълум қилганди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу автомобиль саноатида соғлом рақобатни ривожлантириш ва корхоналарга тенг шароитларни яратиш ҳисобига амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда

    14.01.2021, 10:34   Изоҳ (0)   43407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардор Умрзоқов тўғридан-тўғри жалб этилаётган инвестициялар борасидаги рақамлар Марказий банкникидан фарқ қилишига изоҳ берди

    14.01.2021, 10:10

    Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқулланди

    14.01.2021, 10:01

    Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов миқдорини камайтириш таклифи берилади

    14.01.2021, 09:23

    «Статистика сохта бўлганидан кўра яширилгани яхшироқ» — Беҳзод Ҳошимов

    14.01.2021, 09:09

    «Тўйларимизда ҳатто вертолёт ҳам ишлатиб кўрдик». Озодбек Назарбеков ихчам тўйлар тарафдори эканини айтди

    14.01.2021, 08:48

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори қанчага пасайтирилаётгани маълум қилинди

    14.01.2021, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.