• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энг хавфли томони — қурилишда на уста, на ‘прораб’ бўлган». Жиззахдаги кўп қаватли бинонинг қулаши бўйича қўшимча маълумот берилди

    Қурилиш вазирлигида 14 январь, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов Жиззах шаҳрида кўп қаватли бийнолардан бирининг қулаши ҳолати юзасидан қўшимча маълумот берди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    10 январь куни Жиззах шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди. ФВВ ва Бош прокуратуранинг қайд этишича, воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар бўлмаган. Маълум қилинишича, қулаб тушган бино ёнидаги 6 қаватли иншоотнинг ҳам пойдеворларида чўкиш аломатлари кузатилган бўлиб, ҳозирда у хавфли ҳолатда турибди. Ҳалокатни ўрганиш мақсадида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошлиқ ҳукумат комиссияси тузилган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Анжуманда маълум қилинишича, Жиззах шаҳридаги воқеа бўйича «Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги томонидан Жиззах вилояти Қурилиш соҳаси ҳудудий назорат инспекциясига Давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 29 январь куни мурожаат қилинган. Инспекция томонидан белгиланган тартибда рухсат олинган ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун 16-сонли рухсатнома берилган.

    Дастлаб, «Жиззах бунёдкор лойиҳа» МЧЖ томонидан 3 қаватли лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари «Шаҳарсозлик ҳужжатлари» ДУК Жиззах вилояти филиали томонидан 2020 йил 17 ноябрда ижобий йиғма эксперт хулосаси олинган.

    Шунга қарамасдан, буюртмачи пудратчи томонидан хўжалик усули билан 1—2-қавати савдо-маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда 3–6-қаватларида турар жой бинолари қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари Discovery Agrotech Group томонидан қайта ишлаб чиқилган.

    Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектор шаҳарсозлик кенгаши билан келишилмаган. Лекин Жиззах вилояти «Шаҳарсозлик ҳужжатлари» ДУК Жиззах вилояти филиалининг 2020 йил 12 октябрда йиғма хулосаси олинган.

    Буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритилган уч қаватли бино олти қаватли бинога ўзгартирилган, лойиҳа-смета ҳамда экспертиза хулосаси ўзгартирилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 373-қарори 5-иловаси 20-бандига биноан, 10 кунлик муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, экспертизадан ўтказилганлиги юзасидан ҳудудий инспекцияга маълумот киритилмаган.

    Объектда қурилиш-монтаж ишлари 2020 йилнинг март ойида бошланган. Демак, бу ерда биринчи лойиҳа асосида иш бошланган деган хулоса келиб чиқади. Чунки иккинчи лойиҳа кейинги муддатда экспертизадан ўтказилган, — деди Козим Тўлаганов.

    Қурилишда техник хавфсизликнинг биринчи ва иккинчи бандларига амал қилмаган ҳолда қурилиш майдонида ишчилар махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги, уй-жойнинг пойдевор ишларида бажарилган қуйма бетон лойиҳавий мустаҳкамлиги мос келиши бўйича қурилиш-синов лаборатория хулосаси тақдим этилмаганлиги, қурилиш объектига буюртмачи томонидан техник назоратчи ва ишларни юритиш учун иш юритувчи ‘прораб’ буйруқ билан бириктирилмаганлиги инспекция томонидан муддатли ёзма кўсатма берилган.
    Кўрсатиб ўтилган камчиликлар берилган тақдирда ҳам энг хавфли томони — қурилишда на уста, на ‘прораб’ бўлган. Ўзи билганича иш олиб борган. Иккинчи томони, объектда март ойида биринчи лойиҳа билан иш бошланган. Экспертизанинг иккинчи хулосасини 12 октябрда қайтадан чиқаришган. Ҳаммаси тушунарсиз ҳолат. Инспекция томонидан шунча камчиликлар бўйича улар қўлига ҳужжат бериляпти, улар эртасига лабораторияни чақириб, мослаштиряпти, лекин асосий ҳужжат йўқ. ‘Прораб’ вазифасини бажарадиган одам йўқ.

    Энг кераклиги – объектни нотурарга кўчириш бўйича ҳужжатларнинг бирортаси расмийлаштирилмаган. Лаборатория қолган ишлар бўйича қисман хулосасини берган. Объектда энг асосий шахс буюртмачи ҳисобланади. Ўша буюртмачининг жавобгарлиги биринчи ўринда туриши керак. Иккинчи — лойиҳачи, учинчи — пудрат ташкилотининг ички назорати. Бу объектда на униси, на буниси, на учинчиси шаклланган. Натижа мана шундай ҳалокатга олиб келди. Агар олдига қўйилган вазифалар ўз вақтида бажарилганида, бу аҳволга келмаган бўларди, — деди вазир ўринбосари.

    Мавзуга доир: Жиззахда қулаган бино қўй наслчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги томонидан қурилгани аниқланди. Унинг раҳбари қурилишга алоқаси йўқлигини айтмоқда

    14.01.2021, 11:55   Изоҳ (0)   42349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инвесторлар автомобиль ишлаб чиқариш бўйича 8 та лойиҳани таклиф этмоқда — Шавкат Мирзиёев

    14.01.2021, 10:34

    Сардор Умрзоқов тўғридан-тўғри жалб этилаётган инвестициялар борасидаги рақамлар Марказий банкникидан фарқ қилишига изоҳ берди

    14.01.2021, 10:10

    Абдуқодир Тошқулов олий таълим вазири, Шерзод Ҳидоятов коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқулланди

    14.01.2021, 10:01

    Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов миқдорини камайтириш таклифи берилади

    14.01.2021, 09:23

    «Статистика сохта бўлганидан кўра яширилгани яхшироқ» — Беҳзод Ҳошимов

    14.01.2021, 09:09

    «Тўйларимизда ҳатто вертолёт ҳам ишлатиб кўрдик». Озодбек Назарбеков ихчам тўйлар тарафдори эканини айтди

    14.01.2021, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35

    Reuters фотожурналисти агентликни “Исроил тарғиботи”да айблаб, ишдан бўшади

    Дунё | 26 август, 20:23

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    Дунё | 26 август, 20:10

    “Трампнинг Россияга нисбатан сабри тугашига умид қиламан” — Финляндия президенти

    Дунё | 26 август, 19:55

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    UzAutoMotors янги автомобиль тақдим этди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:53

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.