Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
У ушбу лавозимга 2020 йил 29 июнда тайинланганди. Бунгача у Андижон машинасозлик институти ректори (2016-2019) ҳамда Тошкентдаги Турин политехника университети ректори (2019-2020) лавозимларда ишлаган.
Маълумот учун, Ўктам Саломов Тошкент давлат университетини (1999), Париждаги Пьер ва Мари Кюри университетларининг аспирантурасини (2004) ва Италиядаги Турин политехника университетининг докторантурасини тугатган (2014). У Ўзбекистон Фанлар академияси ва Тошкентдаги Турин политехника университетида турли лавозимларда ишлаган.
Унинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)