Сураткаш ва астроном Эндрю Маккартни Ойнинг «космик рақси» — либрациясини намойиш этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Бу табиий йўлдошнинг секин тебраниши бўлиб, осмон жисми айланиш вақтида оғиш бурчагини бироз ўзгартирганида содир бўлади. Шу сабабли Ойнинг бу каби тебраниши рақс деб аталади.
Сураткаш 40 сонияли видео тайёрлаш учун Ойни 22 кеча давомида суратга олган. Маккартнининг сўзларига кўра, унинг учун бу лойиҳа энг мураккабларидан бири ҳисобланади.
Гап шундаки, ишни амалга ошириш учун бироз омад ҳам керак бўлган: барчаси ўхшаши учун осмон жисмини фақат ёрқин тунда суратга олиш керак эди. «Баъзи кечалари шароит идеал бўлгани сабаб менга 30 дақиқа кифоя қиларди, бироқ бошқа сафар керакли суратни олиш учун кечаси билан об-ҳаво яхшиланишини кутиб ўтирардим», — дейди Маккартни.
Қийинчиликларга қарамай, сураткаш ишини муваффақиятли якунлаган. Роликда ўз жойини ўзгартирган ой ростдан ҳам рақсга тушаётганга ўхшайди. Бунда кратерлар жойлашган ўриннинг фарқига эътибор қаратилса бўлгани.
Изоҳ (0)