Ўзбекистонлик болакайнинг амалдорлардан газ ва «свет» сўраб йўллаган шеърий мурожаати ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Видеони кўриб тахмин қилиш мумкинки, унинг мазкур мурожаати газ ва чироқсиз совуқ уйда тасвирга туширилган.
Эй каттакон вазирлар,Берманг энди тазирлар,Ҳаво совуқ, халқ йиғлар,Халққа «свет», газ беринг!
Бурни оқар боламни,Зах олдирдим онамни,Тингланг ҳасрат, ноламни,Халққа «свет», газ беринг!
Минбарда ўқиманг ваз,Халқ ишонмас энди, бас,Қани бизнинг шунча газ?Халққа «свет», газ беринг!
Гапга исимас уйлар,Кўчада аёз куйлар,Айтинг бизни ким ўйлар?Халққа «свет», газ беринг!
Қилдик унсиз фарёдлар,Дарс қилолмас авлодлар,Дардманд бизнинг Фарҳодлар,Халққа «свет», газ беринг!
Тадбир қўйиб овутманг,Қўлга шиорлар тутманг,Хонамизни совутманг,Халққа «свет», газ беринг!
Иссиққина хонангиз,Ўйнаб юрар болангиз,Бизни ҳам бир ўйлангиз,Халққа «свет», газ беринг!
Не десангиз биз шаймиз,Индамасдан яшаймиз,Кўп нарса сўрамаймиз,Халққа «свет», газ беринг!
Аввалроқ Қўқонда газ ва электр йўқлигидан норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсгани, Сурхондарёнинг Музработ туманида ҳам электр таъминотидаги узилишлардан норози аҳоли йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Мавзуга доир:
- «Мактабда ‘светънинг ўчиши газ тармоғида босимнинг ортишига олиб келган». Самарқанддаги мактаб қозонхонасида юзага келган портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди
- «Уй совуқ, тўйиб кетдик». Қўқонда газ ва электр йўқлигидан норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди
- «Свет» ўчиб қолгани сабабли Олий суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди
Изоҳ (0)