Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳудудини қозоқларга «ташқаридан ҳеч ким» бермагани қайд этилган мақола ёзди. Ушбу мақола мамлакатнинг «Суверен Қозоғистон» газетасида чоп этилган, деб хабар беради Meduza.
«Муқаддас заминимиз аждодларимиздан мерос қолган — бу бизнинг асосий бойлигимиз. Қозоқларга четдан ҳеч ким улкан ҳудудни бермаган. Тарихимиз 1991 ёки 1936 йил билан ўлчанмайди. Одамларимиз бу ерда Қозоқ хонлиги ва ундан олдинги — Олтин Ўрда, Турк хоқонлиги, хунлар ва саклар даврида ҳам яшаган… Тарихни тарихчилар ўрганиши керак, сиёсатчилар эмас», — дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Давлат думасининг Таълим ва илм-фан қўмитаси раиси Вячеслав Никонов «Биринчи канал»нинг эфири вақтида «Қозоғистон ҳудуди — Россия ва Собиқ Иттфоқ томонидан катта совға» деган эди. Ушбу гапларидан кейин Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг вақтинчалик ишончли вакили Александр Комаровни чақириб олганди.
Изоҳ (0)