Португалияда шифокор Сония Асеведо Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 касаллигига қарши вакцинаси билан эмланганидан сўнг тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Correio da Manha маҳаллий нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, аёл 41 ёшда бўлган. У Портудаги Онкология институтида педиатр бўлиб ишлаган ва эмланган 538 ходимдан бири бўлган. Икки фарзанднинг онаси бўлган Асеведо инъекциядан 48 соат ўтгач, 1 январь куни вафот этган.
Марҳумнинг отаси қизининг соғлиғида ҳеч қандай муаммо бўлмаганлигини таъкидламоқда. Сонияда эмлашдан сўнг, ножўя таъсирларга оид шикоятлар бўлмаган.
«Унга COVID-19 вакцинаси берилди, аммо унда касаллик аломатлари йўқ эди. Мен нима бўлганини билмайман. Менга фақатгина жавоблар керак. Мен қизимнинг ўлимига нима сабаб бўлганини билмоқчиман», – дейди шифокорнинг отаси.
Сония Асеведонинг ўлими сабабларини аниқлаш учун унинг танаси ёриб кўрилади.
Аввалроқ Исроилда Pfizer вакцинаси билан эмланган эркак юрак хуружидан вафот этгани, АҚШда ушбу вакцина билан эмланган икки тиббиёт ходимининг аҳволи ёмонлашгани, синовлардаги 6 кўнгилли эса вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)