Коронавирус пандемияси дунёнинг турли жойларида алоҳида тарқалиши натижасида юзага келган, буни тобора кўпроқ ўтказилаётган тадқиқотлар кўрсатиб турибди. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Sinxua агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ван И коронавирус ҳақида Хитой дунёга хабар берган биринчи давлат бўлганини эслатган. Пекин зудлик билан эпидемиологик текширув ўтказиб, касаллик қўзғатувчи омилларни аниқлаш ва муҳим маълумотларни тарқатиш чораларини кўрганини қўшимча қилган.
ЖССТ маълумотига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 81,9 миллион кишидан ортиқ бўлиб, улардан 1,8 миллиондан ортиғи вафот этган. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида эса дунёда 84 миллиондан ортиқ киши касаллангани, уларнинг 1,82 миллион нафари вафот этгани келтирилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича биринчи ўринда АҚШ бўлиб, 20,1 миллиондан ортиқ киши касаллангани қайд этилган. Иккинчи ўринда — Ҳиндистон (10,3 миллион), учинчи ўринда — Бразилия (7,7 миллион), тўртинчи ўринда — Россия (3,1 миллион), бешинчи ўринда — Франция (2,6 миллион).
Изоҳ (0)