Футбол бўйича Германия чемпионатининг 14-турида «Боруссия Д» 3 январь, якшанба куни «Вольфсбург»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин дортмундликлар фаолликни оширди. 66-дақиқада Мануэль Аканжи мезбонларни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунланиши арафасида Жейдон Санчо мавсумдаги илк голини урган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.
Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» очколарини 25 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. «Бўрилар» (24) эса 6-поғонага тушиб кетди.
Дортмунд кейинги турда мусобақа пешқадами «Лейпциг»га қарши баҳс олиб борса, «Вольфсбург» Берлинда «Унион» меҳмони бўлади.
Бундеслига
14-тур баҳси
3 январь, якшанба
«Боруссия Д» — «Вольфсбург» 2:0
Голлар: 1:0 – 66 Аканжи, 2:0 – 90+1 Санчо.«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳуммелс, Аканжи, Геррейру, Дилэйни, Витцель, Санчо, Рейна (Загаду, 90), Менье, Ройс (Жан, 85), Ҳоланд (Тиггес, 81).
«Вольфсбург»: Кастелс, Брукс, Pongрачич (Лакруа, 78), Пауло Отавио, Арнольд, Штеффен (Гинчек, 87), Герҳардт (Меҳмеди, 71), Шлагер (Бялек, 87), Брекало (Жоао Виктор, 71), Баку, Вегорст.
Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (25), Штеффен (38), Дилэйни (40), Ҳоланд (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)