«Андижон» футбол клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар юз берди, дея хабар қилмоқда жамоа матбуот хизмати.
Клуб янги логотипни намойиш қилди. Янги тимсолни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. «А» ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.
Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказадиган «Соғлом Авлод» стадиони номи «Бобур Арена»га алмаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)