Ўзбекистонда 2020 йилда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объэктлари барпо этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаб ўтди.
Жумладан, «Навоийазот»да аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи, Муборак, Газли ва Шўртан нефть-газ корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик қувватлар ишга туширилди.
«Биргина энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, 2 минг 700 мегаватт қувватга эга», — деди Президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ва, илк бор, 18 километрлик ерусти метроси фойдаланишга топширилганини қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)