«Реал» ҳужумчиси Родриго Гоэс Ла Лига 15-тури доирасида «Гранада»га қарши кечган 23 декабрь кунги баҳсда (2:0) жароҳат олди.
Мадридликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчининг ўнг оёқ сони мушакларида шикастланиш юзага келган.
Marca версиясига кўра, «Реал» шифокорлари тахмин қилган энг ёмон ҳолат кузатилган. Родриго бу жароҳат туфайли 3 ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Унинг жароҳати жуда оғир ҳисобланиб, айрим ҳолатларда жарроҳлик амалиётини ҳам талаб қилиши мумкин.
19 ёшли Родриго Ла Лига жорий мавсумида 11 ўйин ўтказиб, тўртта голли узатма муаллифига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)