• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Янги турдаги атом соати вақтни янада аниқроқ ҳисоблайдими?

    Атом соатларини қўллаш орқали ясалган конструкция физик олимларига мавҳум материяни аниқлашда ва гравитациянинг вақтга қандай таъсир кўрсатишини ўрганишда ёрдам бериши мумкин. «Дарё» MIT News порталида эълон қилинган материални таржима тариқасида тақдим этади.

    Атом соати — жаҳондаги энг аниқ хронометрдир. Бундай соатда доимий бир хил тебранувчи атом тебранишларини ўлчайдиган лазер қўлланилади. Жаҳондаги энг яхши атом соатлари вақтни шу қадар катта аниқлик билан ўлчайдики, бу соат коинот яралган лаҳзадан бошлаб ишлаганида ҳам ҳозиргача кўпи билан ярим сонияга адашган бўларди, холос.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шунга қарамай, атом соати ҳам янада аниқроқ бўлиши мумкин. Атом соати аниқроқ ва сезувчанроқ бўлганида, у атомларнинг тебранишларини янада аниқроқ ўлчаган бўларди ва бу мавҳум материя ҳамда гравитация тўлқинлари сингари ҳодисаларни аниқлашда ёрдам берарди. Мукаммалроқ атом соати бўлса, олимлар гравитациянинг вақтнинг кечишига қандай таъсир кўрсатиши ва коинотнинг ёши ўтгани сайин вақтнинг оқими ҳам ўзгарадими ёки йўқми, деган жумбоқли саволларга жавоб топа олишлари мумкин бўларди.

    Массачусетс технология институти физиклари томонидан ишлаб чиқилган янги турдаги атом соати олимларга юқоридаги каби саволларни текширишда ва янгича талқиндаги физика эшикларини очишда ёрдам бериши мумкин.

    Nature журналида эълон қилинган мақолада айтилишича, ушбу институт олимлари атом булутларидаги тасодифий тебранишларни ўлчашга асосланган тарзда ишлайдиган ҳозирги мавжуд атом соатларидан фарқли равишда ишлайдиган, яъни бунинг ўрнига атом чигалликларидан фойдаланадиган янги турдаги атом соатини ишлаб чиқди. Ушбу ускуна атом чигаллигисиз ишлайдиган соатдан кўра тўрт карра аниқроқ ишлаши мумкин.

    «Кучайтирилган атом чигаллигига эга оптик атом соати сонияни ўлчашнинг аниқлигини ошириши учун ҳозирги мавжуд оптик соатдан кўра каттароқ потенциалга эга бўлади», — деган тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири, Массачусетс технология институти электроника тадқиқотлари лабораториясида постдокторал фаолият юритаётган олим Эдвин Педрозо-Пеняфел.

    Мавжуд атом соатлари ҳам худди Массачусетс технология институти жамоасининг атом соати сингари атом чигаллигини ўлчашга мосланган бўлганида, бундай соатнинг аниқлик даражаси бутун коинот ёшига нисбатан 100 миллисекунддан ҳам кам бўлган бўлар эди.

    Вақт лимити

    Одамлар вақтнинг ўтишини ҳисоблай бошлаган илк пайтларда буни даврий ҳодисаларга таяниб, масалан, Қуёшнинг чиқиши ва осмондаги ҳаракати сингариларга асосланиб юритган. Атомларнинг тебраниши эса ҳозирда олимлар кузатиш имконига эга бўлган энг барқарор ва аниқ даврий ҳодисадир. Масалан, битта цезий атоми бошқа бир цезий атоми билан аниқ бир хилликдаги частота билан тебранади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вақт ҳисобини аниқ юритиш учун атом соати идеал ҳолатда алоҳида бир дона атомнинг тебранишини кузатиши керак. Лекин бундай миқёсда атом шу даражада кичикки, у ўзини квант механикаси қоидаларига биноан тутади: ўлчашда у худди танга ташлангандек ҳаракат қилиб, қандай тўғри тушиши эҳтимоллиги фақат тангани қанча кўп марта ташлангандаги ўртача қийматга асосланган бўлади. Бундай чекловларни физикада стандарт квант чеклови (чегараси) дейилади.

    Мақола муаллифларидан бири Коломбо бу ҳақида «Атомлар сони ортса, ушбу барча кўп сонли атомлардан олинган ўртача қиймат аниқ тўғри қийматга яқинлашиб келади», деб изоҳ берди.

    Шу сабабли ҳам замонавий атом соати минглаб турдаги атомларнинг тебранишларининг ўртача қийматини ўлчашга асосланган. Атом соатида бунинг учун лазер системасини қўллайди ва унда ўта паст ҳароратдаги атомларни лазер ёрдамида қўйилган тузоққа ҳайдайди. Иккинчи, ўта барқарор лазер эса ушбу атомларнинг тебраниш частотасига яқин частотага эга бўлади ва у орқали тузоқдаги атомларнинг тебраниши қайд этилади.

    Шунга қарамай, стандарт квант чеклови амал қилиши сабабли ҳатто минглаб атомлардан иборат тебранишларда ҳам уларнинг ҳар бирининг индивидуал тебранишига нисбатан муайян ноаниқлик сақланиб қолади. Айнан шу ўринда квант чигаллиги ёрдамга келиши мумкин. Умуман олганда, квант чигаллиги мумтоз физикага оид ҳолат эмас ва унда ҳар бир атом ўзини худди танга ташланганидек эҳтимолийлик билан тутса ҳам гуруҳдаги атомлар ўлчашнинг корреляцион натижаларини тақдим қилади.

    Илмий жамоа шундай хулосага келдики, атом чигаллигидан фойдаланиладиган бўлса, уларнинг алоҳида тебранишлари умумий частотага нисбатан камроқ оғиш билан яқинлаша олади. Шунга асосан атом соати билан ўлчанадиган ўртача тебранишлар аниқлиги стандарт квант чекловидан каттароқ бўлади.

    Чигал соат

    Янги турдаги атом соатида илмий жамоа, кўринадиган ёруғлик сингари баланд частотада тебранувчи 350 га яқин иттербий атомини чигалликка олиб кирди. Бу дегани бундаги ҳар бир атом цезий атомидан кўра 100 минг маротаба кўпроқ тебранади демакдир. Иттербий атомининг тебранишини аниқ кузатиш имкони бўлса, унда олимлар янада кичик вақт интервалларини ўлчаш учун ушбу атомлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Янги турдаги атом соатида олимлар атомларни иккита кўзгу ёрдамида ҳосил қилинган оптик резонаторда совитиш усулидан фойдаланди. Кейин эса оптик резонатор орқали атомлар томонга лазер йўналтирди ва бу лазер кўзгулар орасида аксланиш орқали атомлар билан минглаб марта ўзаро таъсирлашди.

    «Нур бунда худдики атомлар орасини боғловчи вазифасини бажаради», деб изоҳ берди тадқиқот муаллифларидан бири бўлган Шу исмли олим. «Нурга дуч келган биринчи атом ушбу нурни бироз ўзгартиради, бу нур иккинчи атомни ўзгартиради, учинчи атомни ҳам ўзгартиради ва шу кетма-кетликдаги кўп сонли цикллардан кейин атомлар барчаси бир-бирини таниб олади ва ҳаммаси ўзини бир хил тута бошлайди», деди у.

    Шу тариқа тадқиқотчилар аввалига атомларни чигаллаштиради, кейин уларнинг частотасини ўлчаш учун ҳозирда мавжуд атом соатидаги сингари лазердан фойдаланади. Илмий жамоа худди шундай экспериментни атом чигаллигисиз такрорлаб кўрганида, чигалликка эга атомлар билан бажарилган тажрибадаги аниқлик даражаси тўрт карра юқорилиги маълум бўлди.

    Илмий жамоа аъзоси Вулетичнинг айтишича, агар тадқиқотни янада узоқроқ давом эттирилса, атом соатини янада аниқроқ қилиш мумкин бўлади. «Масала зарурий аниқликка эришиш учун қанча вақт кетиши билан боғлиқ холос. Кўп ҳодисаларни ўлчаш учун жуда қисқа вақт керак бўлади», деди у.

    Унинг айтишича, чигал атомларга асосланган атом соати нафақат вақт ҳисобини юритиш учун, балки мавҳум материя ва гравитация тўлқинлари сингари коинот сирларини ўрганишда ҳам ёрдам беради.

    Шунингдек, бундай атом соати «Коинот кексайгани сари, ундаги ёруғлик тезлиги ҳам ўзгарадими?», «Электроннинг заряди ўзгарадими?» сингари бир неча азалий саволларга жавоб олишда хизмат қилиши мумкин. «Янада аниқроқ атом соати билан шуларни тадқиқ қилса бўлади», деб фикрини якунлаган илмий гуруҳ аъзоси Вулетич.

    Тадқиқот АҚШ миллий илм-фан фонди, ҳарбий денгиз тадқиқотлари бошқармаси ва DARPA томонидан молиялаштирилди.

    24.12.2020, 12:17   Изоҳ (0)   11652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар қадимги одамлар совуқдан омон чиқиш учун уйқуга кета олганини аниқлади

    22.12.2020, 16:25

    Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

    18.12.2020, 12:59

    Олимлар коронавирусдан соғайганларга янги касалликлар хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    16.12.2020, 09:56

    Олимлар ғайриоддий «товус-динозавр»нинг тасвирларини намойиш этди

    15.12.2020, 21:21

    Коронавируснинг мутацияга учраш мойиллиги гриппга қараганда 30 марта кам эканлиги маълум бўлди

    10.12.2020, 08:26

    Олимлар табиий газни ўта юқори тезликда қаттиқ шаклга айлантириш усулини яратди (видео)

    09.12.2020, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.