• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Америка оқлар учун яратилган». Ку-Клукс-Клан террорчи ташкилотининг қонли тарихи

    Бир замонлар АҚШда Ку-Клукс-Клан номи жуда кўп юракларга қўрқув олиб келган эди. Ушбу сирли ташкилот 1865 йил 24 декабрь куни ташкил топган бўлиб, ўз фаолияти давомида жуда кўп даҳшатли ишларга қўл урди. «Дарё» сана муносабати билан ташкилотнинг тарихдаги фаолияти ва бугуни ҳақида ҳикоя қилади.

    «Олтин доира рицарлари»

    Ҳали Ку-Клукс-Клан пайдо бўлмасидан аввал XIX асрнинг 40 йилларида ҳам Америка Қўшма Штатларининг жанубида кўплаб махфий ташкилотлар мавжуд эди. Улар офицерларга, федерал қўшинларнинг аскарларига ва қора танли аҳоли ҳуқуқлари учун курашган шахсларга қарши террористик ҳаракатларни амалга ошириш билан шуғулланарди. 1861–1865 йиллардаги фуқаролар уруши даврида ҳам шимолликларга қарши «Мовий қўндоқлар», «Жануб ўғиллари», «Ижтимоий иттифоқ» каби яширин ташкилотлар курашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Буларнинг ичида «Олтин доира рицарлари» деб номланган махфий ташкилот энг катта шон-шарафга эга бўлди. 1860 йил ноябрь ойи ҳолати бўйича бу ташкилот 115 минг кишидан иборат эди. Урушдан кейин эса ушбу юқорида санаб ўтилган махфий ташкилотларнинг деярли барчаси у ёки бу сабабларга кўра йўқолиб кетди.

    Номи ўлим билан синонимга айланган ташкилот

    Фуқаролик урушида жануб мағлуб бўлганидан сўнг АҚШ тарихида янги давр – жанубни қайта қуриш даври (1865–1877) бошланди. Қора танлиларнинг, яъни кечаги қулларнинг озод қилинишидан норози бўлган кўплаб одамлар барибир жанубда қолди. Шу сабабли қора танлиларга қарши янги ташкилотнинг пайдо бўлиши табиий эди.

    1865 йил 24 декабрда Теннеси штатидаги Пуласки шаҳрида судья Томас Л. Жонс ва конфедерация армиясининг собиқ олти зобити томонидан Ку-Клукс-Клан ташкил этилди, буни маҳаллий суд биноси деворидаги плакат ҳам тасдиқлайди. Шундай қилиб, кўп йиллар давомида Американинг қора танли аҳолиси учун номи ўлим билан синонимга айланган ташкилот пайдо бўлди.

    Ку-Клукс-Кланга аъзо бўлганлар ўзлари учун махсус кийим бош ўйлаб топди, улар кўзлари ва бурунлари учун тешиклар очилган оқ ниқоб ва одамнинг бўйини баланд қилиб кўрсатувчи узун оқ қалпоқ кия бошлади.

    Клан аъзоларининг илк қўрқитиш ҳаракатларидан бири анча «беозор» эди. Улар оқ танли мактаб ўқитувчисини севиб юрган қора танли кишини шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, оқ танли аёллар билан учрашишни тўхтатишга чақирган ва уни дарёга ташлаб юборган эди.

    Кланнинг ижтимоий таркиби

    Ку-Клукс-Клан конфедерация армиясининг собиқ офицерлари, аскарлари, умуман ирқчилар ва «Олтин доира рицарлари» каби махфий ташкилотларнинг собиқ аъзолари орасида жуда тез машҳурликка эришди. 1865–1867 йилларда, яъни ўзининг деярли икки йиллик фаолияти давомида клан аъзолари сони тобора ўсиб борди. 1868 йилга келиб барча жанубий террористик ташкилотлар Ку-Клукс-Клан атрофида бирлашди. Кланнинг ижтимоий таркиби жуда кенг эди – энг қашшоқ деҳқонлардан тортиб (озод бўлган қора танлилар каби арзон ишчи кучининг пайдо бўлиши туфайли уларнинг иш ҳақи кескин тушиб кетган) то бойларгача.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Америка оқлар томонидан оқлар учун яратилган

    1867 йил апрель ойида Ку-Клукс-Клан тарихида яна бир муҳим воқеа содир бўлди – Нэшвилл шаҳрида ташкилотнинг биринчи ноқонуний «конгресси» бўлиб ўтди. Конференция натижасида Ку-Клукс-Кланнинг «низоми» ва «конституцияси» қабул қилинди.

    Ҳужжатда шундай сўзлар бор эди: «Ушбу клан бахтсиз мамлакатимиз ўлимини тўхтатиш ва оқ танлиларни яқинда қўйилган чидаб бўлмас шароитлардан халос қилиш учун пайдо бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз оқ ирқнинг устунлигини қўллаб-қувватлашдир... Америка оқлар томонидан оқлар учун яратилди ва ҳокимиятни қора ирқнинг қўлига ўтказишга қилинган ҳар қандай уриниш ҳам конституцияни, ҳам Худонинг иродасини бузишдир... Қора танлиларнинг ҳуқуқлари тан олиниши ва ҳимояланиши керак, аммо оқ танлилар ушбу сиёсий ҳуқуқлар доирасини аниқлаш имтиёзини ўзларида сақлаб қолишлари лозим. Қора танлилар ўзларининг сиёсий ҳуқуқларини тушунишларига қадар Клан қора танлиларнинг сиёсий тенгликларига йўл қўймасликка ваъда беради».

    Ушбу «Кўринмас империя» қандай молиялаштирилгани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Клан фаолиятини юритиш учун керак бўладиган пулларнинг бир қисмини контрабанда йўли билан топди, талончиликдан ҳам ҳазар қилишмади. Қандай бўлмасин, клан ҳеч қачон пулга алоҳида эҳтиёж сезмади.

    Асосчи оталар

    Ку-Клукс-Кланнинг асосчилари унинг биринчи етакчиси қилиб конфедерация қўшинининг таниқли ва истеъдодли бош қўмондони, Геттисбург жангида мағлубиятга учраган Роберт Лини сайлашни мақсад қилди. Бироқ генерал «кўринмас империя»нинг кўринмас бошлиғи бўлиб қоламан», деган жумбоқли ибора билан чекланиб, янги террористик ташкилотнинг фаолиятига аралашмасликни танлади.

    Шунинг учун биринчи етакчи лавозимига конфедерациянинг собиқ генерали, фуқаролар уруши пайтида қўлга олинган қора танлиларга нисбатан шафқатсизлиги билан машҳур бўлган Натаниел Форрест тайинланди.

    Сирлилик ва махфийлик

    Кланнинг энг характерли хусусиятлари сирлилик ва махфийлик эди. Бу қора танлилар ва уларнинг «шериклари» учун ўзига хос қўшимча қўрқув сифатида зарур эди. Кўп ҳолларда кланга ёқмаётган одамга унинг бу ерларда яшаши номақбул экани ҳақида шама қилиш кифоя эди, ўша одам дарҳол бошқа жойга кўчиб кетарди. Клан аъзолари ҳар доим ва ҳамма жойда ташкилотнинг сирлилигини, унинг ғайритабиий кучлар билан боғлиқлигини таъкидлашга ҳаракат қиларди. Клан аъзолари, айниқса, тўлиқ сукунатга чўмган тунда оқ халат ва ниқоблар кийиб, қўлларида машъалалар билан от миниб ўтарди. Таъкидлаш жоизки, ушбу томоша маълум бир даҳшатли таассурот қолдирарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ку-Клукс-Клан ваҳшийликлари

    Ку-Клукс-Клан тезда оммалашиб кетди ва 1868 йилда ўз низомини қайта кўриб чиқди. Энди конфедерациянинг 11 штатидан ташқари, кланнинг фаолият йўналишлари Мериленд, Массачусец, Кентукки, Теннеси, Алабама, Шимолий Каролина ва Луизиана каби штатларини ҳам ўз ичига олди. Форрестнинг маълумотларига кўра, клан 550 мингдан ортиқ одамни бирлаштирди, бошқа манбаларга кўра эса икки миллион нафар аъзоси бор эди.

    Ку-Клукс-Кланнинг асосий «иши» террористик ҳаракатлар эди. Ташкилотнинг фавқулодда ёйилиши туфайли аъзолар кенг қамровли маълумотларга эга бўлди, шу асосда улар қотиллик, ўт қўйиш ва калтаклаш каби жиноятларни осон амалга оширди.

    Конгресс комиссиясининг расмий фактларига кўра, 1865 йилдан 1870 йилгача бўлган даврда Ку-Клукс-Клан аъзоларининг 15 мингдан ортиқ қотиллик содир этгани аниқланди. 1880 йилда Вакиллар палатаси аъзоси Г. Уилсон биргина жанубий штатларнинг ўзида сиёсий фаолияти учун клан томонидан 130 минг киши ўлдирилганини таъкидлади.

    Юқори даражали қурбонлар

    Клан қўли билан ўлим топиш нафақат оддий фуқароларни, балки сиёсатчиларни ҳам кутиб турарди. 1868 йилда Жоржияда штат губернаторлигига республикачи номзод ўлдирилди. Худди шу йили Алабамада Қонунчилик корпусининг икки аъзосига ҳужум қилинди. Бирини отиб ўлдиришди, иккинчиси омон қолди ва сиёсий фаолиятини тўхтатди. 1869 йилда клан аъзолари битта сенатор ва Қонунчилик корпуси аъзосини ўлдирди. Суиқасддан қўрққан флоридалик сиёсатчи Гиббс ўз уйида ҳақиқий қурол омбори ташкил этди ва ўзини қўриқчилар билан ўраб юрди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади – Гиббсни заҳарлашди.

    Натижада, XIX аср 70 йилларининг ўрталарига келиб тотал террор оқибатида жанубнинг деярли барча штатларида «Кўринмас империя»нинг мисли кўрилмаган кучга эга экани аниқ бўлиб қолди. Шу сабабли, федерал ҳукумат Ку-Клукс-Клан фаолиятига фаол аралашишга мажбур бўлди ва бу соҳада катта ютуқларга эришди.

    ХХ аср

    ХХ асрга келиб клан давлат аралашуви натижасида ўз кучини йўқота бошлади. Жанубий штатларда алоҳида, мустақил клан ташкилотлари тузилди. Уларнинг энг таниқлиси 1949 йилда Алабамада ташкил қилинган «Ку-Клукс-Клан рицарлари» эди. Аммо бўлинишлар ушбу кичик ташкилотларнинг ичида ҳам содир бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1954 йилда мактаблардаги ирқий сегрегация бекор қилиниши, яъни оқ ва қора танли болалар бирга ўқиши мумкинлиги ҳақидаги қарор барча кланчиларнинг катта норозилигига сабаб бўлди. 1957 йил январь ойида кланчилар томонидан Алабама штатининг Мобил шаҳрида учта уй портлатиб юборилди, қора танлиларнинг уйларига қуролли рейдлар ўтказилди ва мактаб биноси ҳам ёқиб юборилди. 1955 йилдан 1965 йилгача ирқчилар 85 кишини ўлдирди, улардан 69 нафари қора танли бўлса, саккиз нафари АҚШнинг «рангли аҳолиси» ҳуқуқлари учун курашган оқ танлилар эди.

    ХХ аср 80 йилларининг бошларида Ку-Клукс-Клан парчаланган ҳолда бўлса-да, ўз мавжудлигини давом эттирди. Унинг негизида 16 та расмий мустақил ташкилот тузилди. Энг йириклари – Таскалуса шаҳридаги «Американинг Бирлашган Кланлари» ва Луизианадаги «Ку-Клукс-Клан рицарлар миллий федерацияси» эди.

    Бугун

    Ҳозирги вақтда ҳам Ку-Клукс-Клан мавжуд, аммо ўтмишдаги каби миқёсда эмас. Уларнинг фаолияти деярли номаълум. Бу «кўринмас империя»нинг асосий қоидаси махфийликка асосланган бўлиб, аъзоларнинг қасамёдларидан бири қуйидаги ибора экани бежиз эмас: «Мен клан сирларига хиёнат қилишдан кўра ўлишни афзал кўраман».

    Нурбек Алимов тайёрлади. 

    24.12.2020, 20:11   Изоҳ (0)   70216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда бир суткада рекорд даражада — 29 935 та COVID-19 ҳолати аниқланди. Москвада 8203 киши касалланди, бу ҳам рекорд кўрсаткич

    24.12.2020, 19:55

    ОАВ: АҚШда Pfizer вакцинаси билан эмланган тиббиёт ходимида аллергик реакция кузатилди

    24.12.2020, 18:39

    АҚШ Россияни Навальнийнинг заҳарланиши борасида фитна назарияларини яратишда айблади. АҚШ янги санкцияларни тайёрлаётгани хабар берилди

    24.12.2020, 17:53

    Украина ва Перуда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

    24.12.2020, 17:07

    Жанубий Кореяда коронавируснинг учинчи тўлқини кузатилмоқда, янги чекловлар жорий қилинди

    24.12.2020, 15:35

    АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкция рўйхатини кенгайтирди

    24.12.2020, 14:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.