• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вакцинация янгиликлари, Янги йил олди чекловлар ва давом этаётган Навальний иши. Жаҳон ҳафта ичида

    Вакцинация хабарлари, янги турдаги вирус штами каби хабарлар остида ўтган ҳафта ҳам якунига етди. Одатга кўра, ҳафта якунларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Вакцинация бошланди

    Ўтган ҳафтада дунёнинг бир қатор мамлакатларида коронавирусга қарши эмлаш бошлаб юборилди. Маълум қилинишича, 1,1 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши вакцина билан эмланди — булар Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Россия аҳолиси. Энг кўп одам Хитойда эмланган — 28 ноябрь ҳолатига кўра, 650 минг киши эмлаш олди. Буюк Британияда 15 декабрь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши 137,8 минг киши вакцинация қилинди, Россияда эса эмланганлар сони 320 минг кишини ташкил этди. Эмлаш 14 декабрда бошланган АҚШда 17 декабрь ҳолатига кўра, қарийб 50 минг киши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп, Бразилия президенти Жаир Болсонаролар эмланишдан бош тортган бўлса, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу ишни тўғридан-тўғри эфир пайтида амалга оширди. Шунингдек, АҚШ вице-президенти Майк Пенс ҳам омма олдида коронавирусга қарши эмланди.

    Россия президенти эса нега ҳамон вакцина қабул қилмаганига изоҳ берди. «Ҳозирча ушбу вакцинани, мутахассислар айтганидек, олмадим. Аммо имкони пайдо бўлиши билан қилдираман», деди Путин 17 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида. Президент россияликларга қилиш бошланган вакцина ҳозирча ҳамма ёшдагилар учун мўлжалланмаганини эслатиб ўтди.

    Давлат раҳбарлари вакцина олишни бошлаб юборган бир пайтда, Франция президенти Эммануэль Makroн коронавирус юқтириб олди. Елисей саройи хабарида айтилишича, Makroн ўзида касалликнинг илк белгилари пайдо бўлганидан кейин тест топширди.

    «Мамлакатнинг барча фуқаролари учун амал қиладиган амалдаги санитария қоидаларига кўра, Франция президенти етти кунга ўзини ўзи яккалаш режимига ўтади. У ишлашни масофадан туриб давом эттиради», дея маълум қилинади Елисей саройида.

    Европа Иттифоқида эса коронавирусга қарши вакцинация 27–29 декабрь кунлари бошланади. Бу ҳақда Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен маълум қилди. «Бу Европа учун муҳим лаҳза. 27, 28 ва 29 декабрда Европа Иттифоқи бўйлаб вакцинация бошланади. Биз фуқароларимизни биргаликда ҳимоя қиламиз», деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.

    Шунингдек, қўшни Қозоғистонда ҳам кўнгиллиларни маҳаллий вакцина билан эмлаш бошланди.

    «Бугунги кунга қадар Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан маҳаллий QazCovid-in вакцинасининг I ва II босқич клиник синовлари ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги якуний, уч минг нафар кўнгилли қатнашадиган III босқич клиник синовларини бошлашни тасдиқлади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    19 декабрь куни дастлабки кўнгиллилар Олмаота ва Тараз шаҳарларидаги илмий-тадқиқот институтларида ҳамда клиникаларда маҳаллий вакцина билан эмланди», дейилади бош вазирнинг веб-сайтида.

    Хўш, вакцинация учун давлатлар қайси вакциналарни танламоқда? Маълум бўлишича, Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина  АҚШ,  Буюк Британия, Баҳрайн, Мексика ва Канадада, Швейцария, фойдаланиш учун тасдиқланди. Pfizer ва BioNTech вакцинани  Евроиттифоқда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди. Иттифоқда 27 декабрдан коронавирусга қарши вакцинация бошланиши маълум қилинди.

    Маълумот учун, АҚШда Pfizer вакцинасидан ташқари, Moderna вакцинаси ҳам фойдаланиш учун маъқулланди.

    Аввалроқ АҚШда Pfizer вакцинаси билан эмланган икки тиббиёт ходимининг аҳволи ёмонлашгани, синовлардаги олти кўнгилли эса вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

    Туркия Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни сотиб олишини маълум қилган бўлса, Шимолий Корея Россиянинг Спутник V вакцинасини сотиб олишини маълум қилди. Дарвоқе, «Спутник V» вакцинаси коронавируснинг оғир ҳолатларига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди.

    Вакцинация бошлангани муносабати билан Twitter ижтимоий тармоғи вакциналар ҳақидаги ёлғон хабарларни ўчиришни бошлашини маълум  қилди. Шунингдек, ЖССТ  Коронавирусга қарши вакциналарни олиш бўйича халқаро механизм COVAX муваффақиятсизликка учраса, паст даромадли мамлакатлар камида 2024 йилгача вакцинасиз қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    Қайд этилишича, механизм аллақачон маблағ етишмаслиги муаммосига, етказиб беришнинг барбод бўлиш хавфига ва COVAX иштирокчилари учун мураккаб келишув шартларига дуч келди.

    «COVAX механизмининг муваффақиятсизликка учраш хавфи юқори», дейилади альянс бошқаруви ҳисоботида. Мазкур ҳисобот бошқа ҳужжатлар қаторида альянснинг 15—17 декабрь кунлари ўтказилаётган директорлар кенгашида муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, хавфнинг юқори даражаси дастурни амалга оширишнинг қисқа муддати ва зарур тажрибанинг етишмаслиги билан боғлиқ.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Ҳафта охирига келиб эса ЖССТ Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизми доирасида қарийб икки миллиард вакцина захирага олинганини маълум қилди.

    Ушбу дастур доирасида иштирок этаётган барча 190 мамлакат, шу қаторда Ўзбекистон ҳам, 2021 йилнинг биринчи ярмидаёқ вакцина захирасидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

    Коронаинфо

    Ўтган ҳафтада Буюк Британияда коронавируснинг янги варианти аниқланди — дастлабки маълумотларга кўра, у одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан-да хавфлироқ эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.

    Инфекциянинг янги штами аниқлангани муносабати билан Англия жануби-шарқида, хусусан, Лондонда 20 декабрдан эътиборан чекловларнинг юқори, тўртинчи даражаси жорий этилди, ҳозирча бу тартиб яқин икки ҳафта амалда бўлади. Унга кўра, маҳаллий аҳоли заруратсиз уйдан чиқиши, шунингдек, Янги йил байрамига тантаналарига бир неча оила бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган ҳудудларда фақат дорихоналар ва биринчи зарурат дўконлари ишлайди. Худди шундай чекловлар 20 декабрдан Уэльсда, 26 декабрдан эса Шотландияда ҳам жорий этилади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди. Вируснинг янги варианти ҳозирги вакциналар ҳосил қиладиган иммунитетдан кучлироқ бўлиши мумкин, деган тахминлар учун ҳозирча бирор бир асос йўқ.

    Европанинг бир қатор мамлакатлари — Нидерландия, Бельгия, Австрия ва Италия кабилар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишини эълон қилиб улгурди. Ирландия, Франция ва Германия, шунингдек, Исроил ҳам шундай қарор қабул қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Bild нашри маълумотларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан Буюк Британиядан Евроиттифоққа парвозларни 20 декабрь оқшомидан то 2021 йил 6 январигача мувофиқлаштирилган ҳолда тақиқлаш бўйича келишишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва ЖАР ўртасидаги авиақатновлар чекланиши, Буюк Британия билан темир йўл ва паром алоқаси ҳам тўхтатилиши мумкин.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бугунги кунга келиб дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 76,9 миллиондан ошди. Касалликдан вафот этганлар эса 1,6 миллионни ташкил қилмоқда. Тузалган беморлар эса 54 миллионга яқинлашиб қолди.

    Навальний иши

    Ўтган ҳафтада россиялик сиёсий фаол Алексей Навальний иши бўйича қўшимча маълумотлар тарқалди. Жумладан, сиёсатчининг ўзи август ойида унга нисбатан амалга оширилган суиқасд ишида Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи турганини айтди.

    «Путин ушбу вазиятни бошқараётганига менда заррача шубҳа йўқ», деди Навальний.

    «Биз бу ерда ўнлаб одамлар, шу жумладан, бир нечта ФСБ генераллари иштирок этган қарийб тўрт йил давом этган операцияни кўряпмиз», деди сиёсатчи ва ФСБ директори Александр Бортников Путин буйруғисиз ҳеч қачон бундай қилмаслигини, чунки бу Жиноят кодексига кўра ҳақиқий террорчилик ҳаракати» эканини қўшимча қилди.

    Россия ҳукумати Алексей Навальнийга қилинган суиқасдга алоқадорлигини аввалроқ бир неча бор рад этган, шунингдек, сиёсатчи заҳарланиши фактини шубҳа остига олган эди.

    14 декабрь куни Навальнийнинг заҳарлангани бўйича The Insider, Bellingcat ва CNN’нинг Der Spiegel иштирокида ҳамкорликда ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди. Тергов муаллифлари сиёсатчига суиқасдни Томскда ФСБ криминалистика институти ниқоби остида ҳаракат қилган ФСБ махфий бўлимининг саккиз нафар тезкор ходими томонидан амалга оширилган, деган хулосага келди. Тергов ҳужжатида суиқасд тафсилотлари ҳам, унда иштирок этган ФСБ ходимларининг исм-шарифлари ҳам ошкор қилинди.

    New York Times газетасининг Германия разведка хизматидаги манбаси The Insider, Bellingcat ва CNN томонидан Der Spiegel иштирокида ўтказилган тергов «биз билган ҳамма нарсани қамраб олган»ини билдирди.

    Навальний унинг заҳарланиши ортида Путин турганини аввал ҳам таъкидлаганди. Европа Иттифоқи Алексей Навальнийнинг заҳарлангани сабабли Россиянинг олти нафар мансабдор шахсига қарши санкция жорий қилган.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    Алексей Навальнийнинг иддаолари ортидан Владимир Путин ҳам воқеага ўз муносабатини билдирди.

    «Берлин клиникасидаги ўша беморга келсак, мен кўп марта айтганман, фақат баъзи нарсаларни такрорлашим мумкин. Кеча Песков менга бу ҳақдаги сўнгги уйдирмалар ва бизнинг махсус хизматчиларимиз маълумоти ҳақида хабар берди. Бу қандайдир тергов эмас, бу Америка махсус хизматларининг материалларини легаллаштириш. Бизнинг махсус хизматларимиз буни билади ва маъқул топса, телефондан фойдаланади», деди у.

    Путиннинг фикрича, «Берлин клиникасидаги бемор» Америка махсус хизматлари кўмагидан фойдаланади, Россия махсус хизмат ходимларига эса уни ўлдиришга ҳожат йўқ эди.

    «У кимга керак ўзи? Агар (заҳарлашни) хоҳлаганимизда, иш охирига етказиларди», деди Путин.

    «Кенг оммада эътибор берилмайдиган, аммо муҳим бўлган бир нарса бор. Яъни хийла билан ҳукуматнинг биринчи одамларга ҳужум қилиш ва шу тариқа — буни амалга оширувчилар учун — маълум даражага кўтарилиб, ‘эътибор беринг, бу менинг шеригим’ дейиш. Ва шу орқали мен ҳам шу инсон даражасидаги одамман, менга ҳам шу кишига ўхшаб умуммиллий шахс сифатида қаранг, дейиш. Бу машҳур... сиёсий курашнинг хийла-найранглари бутун дунёда қўлланилади. Аммо, менинг фикримча, одамларнинг ҳурмат ва эътирофига эришиш учун бу усулдан фойдаланмаслик керак.

    Ўз қурбингизни аниқ бир иш ёки муайян давлатда, айни ҳолатда бизнинг мамлакатимизда қўлланилиши мумкин бўлган аниқ бир дастур билан исботлашингиз лозим. Шунинг учун мен амалдаги ҳукуматга қарши бўлган барча мухолифларимизни, умуман, мамлакатдаги барча сиёсий кучларни ўзларининг шахсий амбициялари билан эмас, балки Россия фуқаролари манфаатларига таяниб, иш кўришга чақираман. Мамлакат олдида турган муаммоларни ижобий ҳал қилиш йўлини таклиф қилиш лозим. Муаммолар эса талайгина», деган Россия президенти.

    21.12.2020, 15:27   Изоҳ (0)   50337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқаришга киришди, февралдан оммавий эмлаш бошланади

    21.12.2020, 15:12

    Буюк Британияда бир кунда рекорд даражада — 35,9 минг киши коронавирусга чалинди

    21.12.2020, 14:56

    Сеулда беш кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланиш тақиқланди

    21.12.2020, 14:26

    Коронавируснинг янги, юқумлироқ варианти туфайли 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларни чеклади

    21.12.2020, 13:55

    Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади

    21.12.2020, 12:23

    Британияда коронавируснинг янги штамми сентябрда пайдо бўлиб, ноябрь ўрталаридан фаол тарқалишни бошлаган

    21.12.2020, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.