• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кутилаётган водород инқилоби ва «Араб баҳори»нинг 10 йиллик йўли. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Водород инқилоби юз берадими?

    Углеводородли ёнилғидан бутун дунё воз кечаётган пайтда углеводород ҳисобига бойиётган компаниялар нима қилиши керак, дея савол қўйди The Bloomberg нашри. Келажак ёқилғиси қандай бўлади?

    Equinor ASA, Royal Dutch, Shell Plc, Petro Chnina CO каби компанияларнинг ёқилғи келажаги борасидаги хавотирларини тушунса бўлади. Юз йилдан бери ёқилғи етказиб берувчи компаниялар дунё саноатини зарурий ёқилғи билан таъминлаш учун катта харажатлар қилди ва мўмай пул ҳам орттирди. Нефть ўрнига водород ёқилғиси керак бўладиган бўлса, у ҳолда яна айнан нефть гигантларидан ёрдам сўрашга тўғри келади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бундай шароитда водороддан воз кечаётган дунё иқтисодиётининг ижобий ва салбий тарафларини ҳам ҳисобга олиш тўғри бўлади. Европа Иттифоқи 2050 йилга бориб водород ёқилғиси учун 470 миллиард доллар маблағни сарф қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу эса ўзига хос илғор қадам ҳисобланади. Бироқ ҳар йили йирик нефть компаниялари янги нефть конларини аниқлаш ва қазиб олиш учун 500 миллиард долларларидан воз кечишга тайёр. Шундай экан, водород технологияларини нефть саноати билан рақобатбардошлигини таъминлаш учун кўп миқдорда сармоя киритишга тўғри келади. Шунда ҳам водород соҳасига киритилаётган сармоя миқдори нефть соҳасига киритилаётган сармоянинг озгина улушини ташкил қилади.

    Аслида, нефть соҳасининг номдор компаниялари атроф-муҳит масаласи билан иши йўқлиги хавотир олишга сабаб бўладиган мавзу. «Мовий водород» экологик тоза водородни ишлаб чиқаришдаги оралиқ занжирни ташкил қилади ва бунда углероднинг ҳавога чиқарилиши деярли ер остида ушлаб қолинишига ва бошқа мақсадларда ишлатилишига урғу берилади.

    Бироқ кўмир саноатида юз бергани каби, карбонат ангидрид газини миқдорини назорат қилиш ва сақлаб қолиш стратегияси, водород ёқилғисининг келажаги ҳам боши берк кўчага кириб қолиши эҳтимоли мавжуд.  Яшил водород мавзуси устидаги барча муҳокамаларга шўнғиб кетганлар «кул ранг водород»нинг атмосферага салбий таъсирларини унутиб қўяётган бўлса ажаб эмас. Кўмирни газлаштириш орқали кул ранг водордони атмосферага таъсири беш фоизни ташкил қилаётган бўлса, Ҳиндистонда бу кўрсаткичнинг қандай миқдорда бўлишини Ҳиндистон кўмир саноати вазири Пралҳад Жошининг «бу соҳага 54 миллиард долларни сармоя қиламиз», деган фикрларидан ҳам аниқласа бўлади. Мазкур сармоянинг бош мақсади 100 миллион тонна кўмирни газ ва бошқа кимёвий моддаларга айлантиришдан иборат.

    Тоза водородга ўтишни режалаштираётган сармоядорлар энг аввало углеводородли ёқилғининг ҳар бир салбий таъсири борасида аниқ маълумотларга эга бўлган ҳолда, бу соҳага сармоя ётқизиши оқилона бўлади. Хитой ва Ҳиндистонда бу мавзу ўта долзарблиги инобатга олинса, аслида, бу икки мамлакатнинг хориждан келадиган ёқилғига қарам бўлиб қолмаслиги иштиёқи ётишини тушуниш мумкин.

    Энг муҳим масала эса қуйидагича: йирик нефть корчалонлари қаерда фойда келтиради ва қаерда зиён кўради, аниқлаб олиш муҳим масала ҳисобланади. Бугунги иқтисодиёт асосан углеводород ёқилғисига қарам ва шунингдек, улар турли ташкилотлар тазйиқи остида ўз соҳасини атмосфера учун хавфсизроқ бўлган водород ёқилғисига мослаштиришга эҳтиёжи туғилмоқда. Шундай бўлса-да, водород ёқилғиси билан ишловчи компаниялар учун қувурлар, ташувчи воситалар ва омборларнинг ҳам мавжуд бўлиши ўта муҳим ҳисобланади.

    Ҳозирда нефть ва газ захираларини сақлаш учун аксар мамлакатларда туз ғорларидан фойдаланилади. Водород борасида гап кетганда айнан шундай захира омборларининг яратилиши  муҳим. Тадқиқотларга кўра, Европада 7,3 пета ват миқдоридаги водород захирасини сақлаш учун имконият борлиги эълон қилинди. Туз миқдори танқислиги кузатилган минтақаларда эса нефть соҳаси ходимлари ёрдамида водород захирасини сақлаш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мисол учун, Нидерландияда Shell компанияси ҳамкорлигида Гронинген газ конида денгиз шамол электростанцияси ёрдамида олинган водородни сақлаш учун ишлар олиб бориляпти. Тоттердамдаги яни бир катта порт «зангори энергия»ни қабул қилиш учун такомиллаштирилмоқда. Шундай бўлса-да, анъанавий ёқилғини ҳисобдан чиқаришга шошилмаслик керак, деб ёзади нашр. Сабаби ҳозирга қадар дунё ёқилғисининг 84 фоизи ҳамон нефть, кўмир ва газга боғлиқ. Водород ёқилғисидан фойдаланиш учун яна бир неча ўн йиллик тадқиқотлар ва изланишлар, технологияларнинг яратилиши керак бўлади.

    10 йил: «Араб баҳори»га нима бўлди?

    Яқин Шарқ мамлакатларида «Араб баҳори» сифатида номланган оммавий норозилик намойишларига 10 йил тўлди. Минтақада нима ўзгарди, бу мамлакатлар аҳолисининг бугунги куни қандай – BBC.com ахборот нашри қизиқарли мақола тайёрлади.

    «Баҳор» қандай бошланганди?

    2010 йилнинг 17 декабрь санасида 26 ёшли тунислик Муҳаммад Буазизи ҳукумат билан порахўрлик масаласида жанжаллашиши ортидан ўзини ёқиб юборди. Бу фожиа эса ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга ва кейинроқ эса мамлакатдаги коррупцияга қарши оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди ва натижада Тунис президенти Зин ал-Обидин Бин Али ҳокимиятдан тўнтариб ташланади.

    «Домино» тамойили бўйича Тунисдаги ҳаракат бошқа яқин шарқдаги араб мамлакатларига ҳам тарқалди. Оммавий норозилик намойиши халқнинг авторитар, мамлакатни ўзининг шахсий дала ҳовлиси қилиб олган ҳукумат бошлиқларига қарши қаратилди. Оммавий норозилик натижасида Ливияда Муаммар Қаддофий ҳалок бўлди, Ҳусни Муборак олти йил умрини қамоқда ўтказди, Башар Асад эса рус ҳимояси остида ҳозир ҳам ҳокимият тепасида қолмоқда.

    Умид

    Сиёсатни тадқиқ қилувчи араб маркази октябрь ойида ижтимоий сўров ўтказди. Мазкур ижтимоий сўров Яқин Шарқ минтақасида ўтказилган энг катта ижтимоий сўровлардан бири бўлди. Унда 900 нафар социологлар 70 минг соат вақтларини 13 мамлакатдан бўлган 30 мингдан ортиқ аҳолидан сўровнома олди ва 820 минг километр йўл босди.

    Қатардаги сўров маркази олган натижаларга кўра, арабларнинг 76 фоизи демократия тарафдори, 74 фоизи эса сайловлар плюрализм демократияси тарафдори. 47 фоиз аҳоли эса Қатардаги парламент фаолиятидан миннатдор. 58 фоиз респондентлар «Араб баҳори»га ижобий муносабат билдирди, 48 фоиз респондентлар эса «Араб баҳори» охирига етмаганини ва бу яна такрорланиши мумкинлигини ифодалайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Умидсизлик

    Қатарлик социологлар ўтказган ижтимоий сўровларда аҳолининг 91 фоизи мамлакатларида коррупциянинг чуқур илдиз отганини қайд этади. The Guardian ва YouGov социологик тадқиқот маркази Судан, Жазоир, Тунис, Ироқ, Миср, Ливия, Сурия ва Яманда ижтимоий сўров ўтказди. Ҳозирда бу мамлакатларнинг айримларида қуролли тўқнашувлар кечмоқда ва иқтисод абгор аҳволда.

    Тунис ички низо ва тўнтаришлардан омон қолган бўлса-да, мамлакат иқтисодиёти таназзулда.  Миср эса ўз ўқи атрофига қайтишга эриша олди, ҳозирда мамлакатни Ҳусни Муборакнинг издоши Фаттоҳ ал Сиси бошқариб келмоқда.

    Ўтган асрда французлар таъкидлаганидек, инқилобда ҳам меъёр бўлиши керак. Ғарбни ранжитган ҳолат Сурияда юз бермоқда. Бу мамлакатда 10 йилдан бери фуқаролар уруши якунига етай демайди. Сурия ортидан Яман, Ливия ва Судандаги воқеалар ҳам тўхтаб-тўхтаб давом этмоқда. Бу мамлакатларнинг ватандошларидан олинган сўров натижаларига кўра, аксарлар бу минтақада инқилобдан олдинги даврдан-да ёмонроқ яшаётганини билдирди.

    Тунисда 27 фоиз респондентлар «ижтимоий аҳволимиз яхшиланди», деб жавоб берган бўлса, Ироқ, Миср ва Жазоирда «Араб баҳори» ҳеч қандай ўзгариш ясагани йўқ, дея фикр билдирди. Сурия ва Яманда респондентларнинг аксари яхши келажакка умид қилмаслигини билдирди. Тунис аҳолисининг ижтимоий сўровда иштирок этган 86 фоизи инқилоб «бизга ҳукуматни танқид қилишга, фикрларимизни очиқ баён қилишга» имкон берди деса, Яман, Сурия ва Ливия аҳолиси мамлакатимизда қайта инқилоб бўлмасин деган фикрда. Қизиқарли яна бир жиҳат Миср, Тунис, Жазоир ва Ироқдаги 18–24 ёшлилар «Араб баҳори» ҳақида ижобий фикрда.

    Арабларни бирлаштирган Исроил

    Қатардаги тадқиқотчилар араб халқининг Исроил, АҚШ ва терроризмга муносабатини ҳам билишга қизиқиб, 88 фоиз араблар Исроил билан муносабатларни яхшиланишига қарши эканини маълум қилди. 50 фоиздан ортиқ респондентлар АҚШнинг араб мамлакатларида олиб бораётган сиёсатидан норози эканини билдирган бўлса, 92 фоиз араблар «Ислом давлати»нинг минтақадаги сиёсатидан норозилигини айтди.

    Тунис

    «Араб баҳори» Тунисда бошланди ва катта муваффақиятга эришди. 2014 йилда Тунисда янги конституция қабул қилинди, кўп партиявийликка рухсат берилди ва журналистларнинг эркин фикр билдиришига йўл очди. Аёллар ҳуқуқи қайта кўриб чиқилди. Ҳозирда Тунисда уч марта демократик сайловлар ўтказилди. Шунга қарамасдан, мамлакатда қашшоқлик даражаси юқори, ишсизлик даражаси эса 15 фоизни ташкил қилмоқда. Тунисликлар «Араб баҳори»нинг ўн йиллигини нишонлаётган бўлса-да, аксар тунисликлар Ироқда жангари исломчиларга қўшилишга кетиб қолган, диний ва дунёвий мухолифатчилар орасида сиёсий кураш кетмоқда ва бу мамлакатни фуқаролар уруши домига тортиши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Миср

    Мисрликлар Ҳусни Муборак режимини тўнтарилишини яхшиликка деб ҳисоблайди. Вафот этганлар ҳақида ёмон гапириб бўлмайди, деган нақл асосида эса айрим гуруҳлар Ҳусни Муборакдан сўнг мамлакатда сезиларли ўзгариш бўлмади, деган фикрда. Мамлакатда ҳамон диний ва дунёвий сиёсат тарафдорлари низолашмоқда. 2013 йилдаги «майдон кураши» оқибатида ҳокимиятга Абдул Фаттох ас-Сиси келди ва Миср Муборак давридаги тизимга қайтди. Сиси ҳукумати эса кескин молиявий сиёсат ва мухолифатни бостириш сиёсатини олиб бормоқда.

    Ливия

    42 йил мобайнида мамлакатни бошқарган Муаммар Қаддофийнинг ҳокимиятдан четлаштирилишини истаган халқ ҳозир ҳам мамлакатда жиддий сиёсий ўзгаришлардан умидвор. 2014 йилдан бери Ливия ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиниб кетди. Триполида БМТ бошчилигидаги кучлар ва шарқда Миср ва Россия дастаклаётган маршал Халифа Хафтар кучлари ҳокимиятга интилмоқда. Аксар ливияликлар эса қашшоқликка маҳкум. Қачонлардир мамлакатнинг асосий даромади бўлган нефть экспорти соҳаси инқирозга юз тутди.

    Яман

    2011 йил январь ойида бошланган Яман инқилоби 22 йил давом этган Али Абдулло Солиҳ ҳукмронлигига нуқта қўйди. Ҳокимият вице-президент Мансур Ҳожи тасарруфига ўтди. Дастлаб аҳоли Мансур Хожи ҳукуматига хайрихоҳ бўлган бўлса-да, 2014 йилга келиб, хусийлар янги ҳукуматга қарши уруш эълон қилди. Хусийларни эса Эрон дастаклаб келмоқда. Сано шаҳри ва мамлакатнинг шимолида хусийлар асосий сиёсий куч бўлиб қолмоқда. Мамлакат жанубида эса БАА дастаклаб келаётган янги куч – Муваққат кенгаш сиёсий ҳокимият учун саҳнага чиқди.

    Хулоса қилиб айтганда, «Араб баҳори» нефтга бой монархияларнинг пойдеворига зарба бермаган бўлса-да, бу мамлакатларда ҳам саҳна ортидаги «куч талашишлар» Яман, Жазоир ва Ироқдагидан кам бўлмади. Биргина Баҳрайнда 2016 йилда кўтарилган шиа жамоасининг исёни сунний жамоасига мансуб бўлган Баҳрайн ҳукумати тарафидан бостирилди. 2011 йилдаги араб баҳори воқеалари Қатардаги Al-Jazira телеканалини нуфузини ошириб юбордию, араб қўшниларининг норозилигига сабаб бўлди.

    Натижада 2017 йилда Саудия Арабистони, БАА, Миср, Баҳрайн каби мамлакатлар Қатар билан дипломатик алоқаларни узиб қўйди. Улар назарида Қатар жиҳодчиликни тарғиб қилувчи мамлакат сифатида айбланди. Бугун Яқин Шарқ мамлакатларида юзага келган сиёсий вазият шу даражада мураккаблашдики, эртага Сурия, Миср, Ироқ, Яман ва Тунисдаги вазият қай тарзда ривожланади, тахмин қилиш мушкул.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    19.12.2020, 13:14   Изоҳ (0)   53631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озарбайжон коронавирус сабабли Россия билан чегаралар ёпилишини маълум қилди

    19.12.2020, 12:13

    Коронавирусга қарши эмлаш бошланган 4 та давлатда 1 миллиондан ортиқ одам вакцина қабул қилди

    19.12.2020, 10:53

    Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланди

    19.12.2020, 09:10

    Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19’га қарши антитана аниқланди

    19.12.2020, 08:51

    Moderna ишлаб чиқаришдаги муаммолар туфайли коронавирусга қарши 400 минг доза вакцинани йўқ қилди

    19.12.2020, 07:50

    АҚШ вице-президенти омма олдида COVID-19’га қарши эмланди

    19.12.2020, 07:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.