• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳақида. «Оскар»га илгари сурилаётган янги ўзбек фильмини нега кўриш керак?

    Бугун, 17 декабрь куни режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Ушбу фильмни премьерасидан олдинроқ, ёпиқ намойиш чоғида кўришга муваффақ бўлгандим. Кўпчилик унинг бадиий жиҳатларини олқишлаган ва ижодий гуруҳни мақтаган эди. Шунингдек, картинанинг баъзи жиҳатлари ўткир баҳсларни келтириб чиқаргани, хусусан, баъзилар унинг номини ўзгартириш кераклигини таъкидлагани эсимда.

    Фото: «Ўзбеккино»

    Фото: «Ўзбеккино»

    Нима бўлганда ҳам, ниҳоятда ўзига хос олинган ушбу картина ўшанда томошабинларда яхши таассурот қолдирган эди. Бундай асар кенг оммага тақдим этилиши – қувонарли ҳолат. Киносаноат рейтинглари қўядиган талаблардан чиқиб кетадиган, содда, тушунарли, динамик сюжетга эга бўлмаган фильмларни прокатга чиқаришга қўрқишади – ўзини оқламаслиги мумкин, томошабин уни тушунмаслиги мумкин. Шу туфайли бу турдаги ленталар фестивалма-фестиваль юриб, мукофотлар учун курашади, лекин миллионларнинг телеэкранларига етиб бормайди.

    «Фариданинг икки минг қўшиғи»нинг тақдири қандай кечади? У ўз томошабинини топадими? Уни мухлислар қандай қабул қилади? Бу саволларга жавобни яқинда билиб оламиз. Унгача ўзбек кинематографининг янги маҳсули ҳақида ўз мулоҳазаларимни билдириш билан чекланаман.

    Сюжет

    Бу фаслда фильм сюжетининг катта қисми баён этилади. Спойлер хоҳламасангиз, уни ташлаб кетинг.

    Фильм воқеалари тоғлар ичидаги, панадаги бир уйда бўлиб ўтади. Бу уйда Комил (Баҳром Матчонов) исмли камгап, сирли бир чол уч нафар хотини билан яшайди. Кунлар сокин, бир хил ўтади. Аёллар ўзаро ғийбатлашиб, ўйнашиб, ҳазиллашиб, баъзида жанжаллашиб, уй юмушларини бажариб кунларини ўтказади. Камгап эр улар билан кам мулоқот қилади, асосан ювинишга ва овқатланишга хонасидан чиқади, баъзида эса хонага рафиқаларидан бирини чақириб туради. Лекин юрагидаги дард уни қўйиб юбормайди. Хотинларини узоқдан кузатади – улар билан бир кўз уриштиради, бир аразларидан ҳафсаласи пир бўлади, бир жаҳл устида жазолайди, лекин дардлашмайди. Ҳовлида бемақсад кезиниб юрган итгина баъзида унга тушунганнамо қараб қўяди.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Шундай кунлардан бирида уйга тўртинчи хотинни – Фаридани олиб келишади. У янги ҳаётга кўникиши оғир кечади – отаси тенги эридан жирканади, ундан ўзини ҳимоя қилишга уринади, ҳатто калтак ейди. Ахийри кўника бошлайди. Ўзи каби яна уч аёлдан иборат жамоага қўшила бошлайди. Баъзида дугоналик, баъзида рашк ва ҳасаддан иборат уй ичидаги интригаларга аралашиб қолади.

    Атроф эса нотинч – буюк сиёсий эврилишлар шовқини бу чекка уйга ҳам етиб келади. Сирли чол ҳам аслида кўринганидай содда, оддий деҳқон эмас: унинг ёнига бир оқлар келади, бир босмачилар. Хонасининг тўрида эса Бухоро зобитининг мундири турибди. Бундай шахс тоғлар ичида нима қилиб юрибди? Кимдан, нимадан бекиняпти?

    Аслида унинг бошқа, мудҳишроқ сири ҳам бор. Бу дардини ҳар қанча яширмасин, ҳар кеча олислардан элас-элас қулоққа чалинадиган ғамгин куй иситмасини ошкор қилади.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Хуллас, бир йўсинда давом этаётган сокин ҳаёт ҳар томонлама таҳлика остида қолади: бир томондан оқлар ва қизиллар ўртасидаги кураш, босмачилар, амир қуршови ва бошқа сиёсий гуруҳларнинг талотўпи аҳён-аҳёнда уй деворлари остига етиб келиб, унинг осойишталигига таҳдид солса, бошқа томондан Фариданинг келиши билан уй ичидаги мувозанат бузилади. Уйнинг ёлғиз  истиқоматчилари бўлмиш аёллар ўртасидаги бирдамлик ва рақобат, ўзаро ёрдам ва душманлик уй асосини тебратаверади. Комил бу мураккабликларни ечиб, комфорт зонасида қола оладими? Ўзи ўрганиб қолган турмуш тарзини сақлай биладими?

    Фильмда бу саволга жавоб бор. Лекин бошқа саволларга жавоб йўқ. Комилнинг кимлигини, нега бу овлоқликда пусиб яшаётганини, ичида нима дард борлигини режиссёр бизга айтмайди. Буни томошабин ўзи ҳал қилиб олиши керак. Ёки шунчаки жавобларнинг аҳамияти йўқ.

    Талқин

    Фильм сюжетини ҳар хил нуқтаи назарлардан ҳар турфа талқин қилиш мумкин. Бу ҳолат юқорида эсга олинган ёпиқ намойишда иштирок этган киночилар ва танқидчилар билдирган фикрларда ҳам акс этди. Кимдир фильмда рамзлар ва ишоратлар ўйинини кўрди: хотинлардан қайси бири ниманинг рамзи экани, ит нимани тимсоллантириши борасида тахминлар билдирилди. Кимлардир эса картинада сиёсий воқеалар бошқа ракурсдан очиб берилганига, аслида бу тарихий фильм эканига урғу берди.

    Бугунги санъат танқидида ҳар қандай асарни бир неча хил талқин қилиш мумкинлиги эътироф этилади. Санъат асари моҳиятан эмоционал ҳаяжон мевасидир – ижодкор доим ҳам «бу ерга бунақа рамз тиқаман, бунинг ортига эса бундай маъно яшираман» деб режа қилмайди. У шунчаки ижодий ҳаяжонини асарида акс эттиришга уринади, бунда ҳатто ўзи кутмаган натижани олиши, кутмаган маънони ифодалаб қўйиши мумкин. Шу боис «Фариданинг икки минг қўшиғи»дан рамзийлик, мажоз қидирганларам, тўғри тарихий сюжет кўрганларам маълум маънода ҳақ. Фақат бир масала бор.

    Гап шундаки, кинематограф кўп қатламли санъат тури ҳисобланади. Унда сюжет доим ҳам биринчи планда эмас, у иккиламчи бўлиши мумкин. Баъзида кино ижодкори сюжетдан иккиламчи мақсадда фойдаланади – унинг ёрдамида визуал эффектларни, ранглар ўйинини, хилма-хил планларни, костюмларни, табиат манзараларини, актёрлар перформансини, нозик ҳиссий ўйинларни кўрсатиб, томошабинга завқ улашишга уринади. Ўзи сюжетни таҳлил марказига қўйиш, фильмнинг мазмунини ундан қидириш кўп танқидларга учрайдиган ёндашувдир – кўпгина профессионал танқидчилар сюжетни бир четга суриб қўйиб, видеоқаторни, актёрлар ижросини, саҳналар постановкасини баҳолайди. Қолаверса, нафақат кинода, умуман санъатнинг ҳамма турларида қуруқ рамзбозлик аллақачон примитив приёмга айланиб улгурган. Ҳозирги санъатда услублар шунчалик кўпайиб ва мураккаблашиб кетганки, «фалон образ ақл рамзи, фалон образ кибр рамзи» қабилидаги қўпол ташбеҳлар билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсан.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Ёлқин Тўйчиевнинг қалбига кириб чиқиш имконсиз, у қайси йўлдан борганини, нимани мақсад қилганини тахмин қилиш мумкин холос, шунга қарамай, фильм катта меҳр ва эътибор билан суратга олинганига, ҳар бир кадр устида кўп ишланганига қараб, у бу қадар содда рамз ўйини қилмаганига, кўп қатламли концепт тақдим этганинга ишонмоқдаман. Ушбу матн профессионалларга мўлжалланган тақриз эмас, бўлажак томошабинларда кино ҳақида тасаввур уйғотишга қаратилган таассуротлар жамланмаси бўлганидан фойдаланиб, чуқур таҳлилсиз ўз субъектив, шахсий тушунишимни келтираман.

    Менинг талқиним бўйича, картинада одамлардан кўра жониворларга ва нарса-буюмларга рамзийлик кўпроқ бағишланган. Кўзимга яққол ташланган рамзлар ит ва уй бўлди – оператор уларга кўп эътибор бергани учун бўлса керак. Ит ва уй символикада кўп рамзий маъноларни беради, лекин бу образлар негизида мен сезган нарса мифологик символизмдан кўра шунчаки комфорт, сокинлик ва фароғат билан боғлиқ. Улар фильмга мана шундай атмосфера беришга хизмат қилган, назаримда. Фильм бизни улкан сершовқин олам ичида, бир четда оғир меҳнат эвазига яратилган ички оламга, ўзига хос ички тартиб ўрнатилган митти дунёга олиб кириб қўяди. Бу – комфорт зонаси. Бош қаҳрамонлар умр кечириб ўрганиб қолган комфорт зонаси.

    Яна бир жиҳат – бу уй ҳамма учун ҳам комфорт зонаси бўла олмайди. Кимлардир бу ерда яшайвериб ўрганиб кетган, бахт деганда шу ҳаётни тушунади; кимлардир эса унга мослаша олмайди ва ундан қутулганидагина ўзини бахтли ва эркин ҳис қилади. Лекин унинг келиб-кетиши мувозанатни издан чиқариб бўлган эди – бошқа қаҳрамонлар ҳам бу зонани бирин-кетин ташлаб кета бошлайди, ахийри уйда уни қурган кишигина қолади. Бунга иккита омил сабаб бўлади.

    Биринчидан, ташқаридан қараганда жуда сокин ва бахтиёр бу ҳаёт мудҳиш сир ва доимий таҳдид устига қурилган. Бу ердаги фароғат, комфорт турли омиллар таъсирида бузилиб, вайрон бўлиб бормоқда. Ташқарида қуролланган, ҳар хил рангдаги байроқларни кўтариб олган тўдалар изғиб юргани етмаганидек, ичкарида ҳам конфликтлар бор – бир том остида келишиб яшаш унча осон эмас аслида. Бу комфортни асраши лозим бўлган уйбошини эса нимадир қийнайди – ўтмиш руҳлари, гуноҳкорлик ҳисси, қўрқув, кексалик ва яқинлашаётган ўлим олдидаги ваҳима. У ҳаракатлана олмайди, муаммолар чигаллашиб бораверади, у вазиятни қўлга олиб, чора кўриш ўрнига вазият асирига айланади, ҳеч нарса қилишга ўзида куч топа олмайди ва умри давомида қурган омонат бахт қасрининг қулашини кутиб яшайди. Қаердадир эски қаттиққўллигини эслаб, дўқ қилиб қўйган, ҳатто қотиллик учун қўлига қурол олган бўлса ҳам, барибир замони тугаётганини сезади ва кутилмаганда илгариги ўзига хос бўлмаган одамийликка, меҳрибонликка қўл уради. Эски замон тугаяпти, у билан бирга Комил ҳам ўтмишга айланиб бормоқда. Қаршилик кўрсатиш, чираниш бефойда – пировардида уй ва унинг эгаси ўтда куйиб, янгича мусиқа садолари остида янги даврга йўл очиб беради. «Фариданинг икки минг қўшиғи» рамзий ўтмишнинг тугаши ва рамзий бугуннинг бошланиши кесишган нуқтада яшашдай омадсизликка учраган одамларнинг оғир тақдиридан ҳикоя қилади.

    Ижро

    Икки соатдан кўпроқ давом этадиган «Фариданинг икки минг қўшиғи»да сюжет фокуси у образдан бу образга ўтиб туради. Бошида Фаридани бош қаҳрамон деб ўйласанг, кейин бошқа хотинлар бирин-кетин саҳнага чиқа бошлайди. Кейинроқ уй хўжайини – Комил бўй кўрсатади. Шу тариқа хронометражнинг асосий қисмини қоплайдиган беш қаҳрамоннинг ижросидан кетма-кет баҳраманд бўламиз. Қолганлар эпизодик ролларда.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Бош қаҳрамонларнинг бари ёрқин, эсда қоларли ижро этилган. Уй истиқоматчиларидан ҳар бирининг ўзига хос қиёфаси, характери, гапириш услуби бор. Ҳар бир персонажнинг ўз дарди, мақсадлари, ушалмаган орзулари, қўрқувлари, ўтмиши, бэкграунди бор. Улар буни нигоҳларида, юзидаги ҳис-туйғу ўйинида акс эттиради. Уларнинг ҳаётий тажрибаси феъл-атворида акс этади: ёшлар ирғиб, сакраб, ўйнаб юради, тоғу тош ичидан кўнгилхушлик қидиради; ўрта ёши рашк ва рақобат ўтида ёниб, нозик тахт ўйинларини олиб боради; ёши улуғлар вазмин кўринса-да, ёшларни тушунишга, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилса-да, улар ҳам баъзида ҳиссиётга берилади, қўли қалтирайди, юраги рашкдан ёнади, кўзи намланади.

    Нафақат менда, кўпчиликда Эльмира Раҳимжонова ва Юлдуз Ражабова жонлантирган образлар чуқур таассурот қолдирди. Иккиси – икки хил дунё, икки хил стихия. Бири уни ўраб турган пурвиқор тоғлардай сокин ва доно, иккинчиси ўзи атрофида айланиб рақсга тушган гулхандай ўйноқи, туйғуга берилувчан, серзарда, ҳиссиётли ва хавфли. Иккиси ҳам бир уйда келишиб яшаб, бахти учун курашади. Табиати ҳар хил, аммо қалблари яқин кундошлар пировардида ҳеч қандай бахт абадий давом этмаслигини тушунади.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Фильмнинг ўрталаридан марказга Баҳром Матчонов олиб чиқилади. Хонасидан деярли чиқмайдиган, хотинларига йўлдош эмас, бир лаҳзалик эҳтирос объектидай қарайдиган, патриархал турмуш тарзига, бировларнинг туйғулари билан ҳисоблашмай истаганини олишга ўрганиб қолган бу шахс кутилмаганда чуқур образ бўлиб чиқади. Кези келганда хиёнат эҳтимоли туфайли жодида аёлнинг бармоқларини кесиб ташлашдан тап тортмайдиган бу қўпол эркак секин-аста ўзгариб боради, ёхуд ички салоҳиятини намойиш этади, уни йиллар давомида ўраб турган аёлларга меҳр кўрсата бошлайди, одамийлик учқунларини намойиш этади. У ўзи ботқоққа ботиб кетаётганини кўриб, ҳеч бўлмаса унга умрини бағишлаган аёлларни бундан қутқаришга қарор қилади. Ўзи яратган оламни сақлаб қололмаганга яраша, бошқаларни бу олам ичидан чиқариб юборади.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Персонажларни диалоглар жуда яхши очиб бергани диққатимни тортди. Сифатли диалоглар замонавий ўзбек киносининг асосий муаммоларидан биридир – кўп фильмлардаги суҳбатларни эшитиб, уларнинг бўшлигидан, нотабиийлигидан даҳшатга тушаман. «Фариданинг икки минг қўшиғи» бу маънода менда илиқ таассурот қолдирди. Аввало, диалоглар анча жонли, ҳаётий, образларни очиб беришга хизмат қилади. Бундан ташқари, кино муаллифлари баёнчиликдан қочган. Баёнчилик, яъни томошабинга айтмоқчи бўлган нарсангни қаҳрамонлар тилидан айтиб бериш эскирган, бадиийятни ўлдирадиган приём ҳисобланади. Диалоглар томошабинга вазиятни ипидан игнасигача тушунтириб бериши керак эмас, улар қаҳрамонларнинг руҳиятини очиб бериши лозим. Айтилмай қолган маънолар эса нигоҳлар ва ҳаракатлардан ўқилиши даркор. Фильмда Ёлқин Тўйчиев бу натижага, қисман бўлса ҳам, эришган.

    Оператор иши

    Фильм оператори Баҳодир Йўлдошевнинг саъй-ҳаракатларида бир қанча атоқли режиссёр ва операторларнинг таъсири сезилди. Хусусан, план ва фокус ўзгариб турадиган узун кадрларда Алехандро Гонсалес Иньярриту ҳамда унинг «Бёрдмен», «Омон қолган» сингари энг машҳур картиналари оператори Эммануэль Любецки Моргенштерннинг услубидан илҳом олингани кўриниб турибди. Гап нимадалигини тушунишни истаганларга юқорироқда тилга олинг киноларни кўришни маслаҳат бераман.

    Бундан ташқари, оператор жуда гўзал табиат манзараларини ярата олган. Йирик пландаги тоғ, дала, дарахтзор пейзажларига узоқ тикилиб қолиш мумкин.

    Албатта, кадрнинг узун-қисқалиги, статик-динамиклиги – буларнинг қай бири маъқул келиши дидга боғлиқ. Ўта динамик, кадр тез-тез алмашиб турадиган блокбастерларга ўрганган томошабин Баҳодир Йўлдошев қўлидаги камеранинг ҳавода сокин сузишидан зерикиб қолиши ҳеч гапмас. Анъанага кўра, узун кадр асл кинематографик кадр ҳисобланиши туфайлими, Андрей Тарковский фильмларини жуда яхши кўришимданми, билмадим, кадрлардаги сокинлик менга маъқул келди, улардан завқ олдим.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Ўрта планларнинг кўплиги, шунингдек, бир кадрда бир неча қаҳрамонни турли ҳолатда кўрсатиш, қаҳрамон изидан бориш каби приёмларни ҳам қайд этиб ўтай.

    Костюмлар, услуб

    Фильм воқеалари, гарчи тарихий сиёсий воқеаларга бағишланган бўлмаса ҳам, тарихий воқелик контекстида кечади. Унда реализмни, табиийликни таъминлаш учун тарихий антураж яратиш лозим эди. Шунинг учун актёрлар эгнидаги костюмга кўп эътибор берилган: аёллар ўз минтақасига оид либосларда юради, эркак замонага хос тўнда ва яктакда намоён бўлади, ҳар замон-ҳар замонда уларни йўқлаб турадиган иккинчи даражалик қаҳрамонлар эса тегишли даврнинг, тегишли ҳарбий ва сиёсий гуруҳларнинг формасида юради. Замонага хос аутентик буюмлар персонажларни ўраб туради, лекин, қизиғи шундаки, уларнинг айримлари бугунги кунга қадар ўзгармагани билан гўёки кўрсатилаётган ўтмишни бугун билан боғлайди.

    Шу билан бирга, бу ўтмиш атрибутлари, либослар, буюмлар қиёфасиздир. Мен архив титкилаб, ҳар бир деталь устида изланмадим, бироқ ўйлашимча, кўпгина буюмлар аслида кўринишдан эскилик қиёфасига эга, лекин айнан экранда кўрсатилаётган даврга мансуб бўлмаслиги мумкин. Зотан фильмнинг мақсади бошқа – у тарихий реалликни, ўтмиш турмуш тарзини юз фоиз тўғри реконструкция қилишга қаратилмаган. У тарих гирдобидаги одамлар тақдирини тадқиқ этади.

    Хулоса

    «Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳақида яна кўп фикр юритиш мумкин. Актёрлар ижроси, постановка, сюжет, декорация, монтаж, операторлик иши ҳақида жуда узоқ ёзса бўлади. Лекин бундай баён номутахассис ўқувчига қизиқ бўлмайди деб ўйлайман. Муҳими шундаки, ўзбек кинематографида ҳам кўрувчининг диққатини тортадиган қизиқарли воқеалар кетма-кетлигига эга, ҳам бадиий-техник жиҳатдан савияли фильм пайдо бўлди. У Ўзбекистон номидан «Оскар» мукофотига илгари сурилиши ҳам бежиз эмас.

    Фильмдан кадр

    Фильмдан кадр

    Тўғри, «Оскар»да ғалаба қозониш осон эмас – рақобат жуда кучли, қолаверса, АҚШда, Европада, Японияда, Хитойда, Кореяда ҳам миллионлаб мухлисларда қизиқиш уйғота оладиган даражада динамик, ҳам бадиий-техник томондан етук фильмлар оладиган режиссёрлар кўпайиб кетган. Улар билан рақобатлашишнинг ўзи бўлмайди. Аммо «Фариданинг икки минг қўшиғи» камида ўзбек киносини халқаро давраларда муносиб тақдим этиб бера олади. Ҳозирча у бунинг уддасидан чиқяпти – «Москва премьераси» фестивалида гран-при ютди, шунингдек, «Олтин глобус»га даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

    Картинага бу йўлда омад тилаб, сўзимни бир мулоҳаза билан якунлайман.

    «Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳар қанча реалистик, ҳатто жойи келганда қўпол, бешафқат туюлмасин, аслида у анчайин романтик, меҳрибон фильмдир. Қаҳрамонларнинг қиёфаси, кайфияти йирик ва ўрта планда қайта-қайта намойиш этилиши, улар аёвсиз тарзда руҳий қийноқлар гирдобига отилишига қарамай, аксарият қаттиққўл, ҳиссиётли саҳналар ё узоқдан кўрсатилади, ё камера ортида ўтиб кетади. Аслида Шуҳрат Аббосовдан сўнг қаттиққўлликни кадрда кўрсатишга чўчимайдиган режиссёрлар қолмади ҳисоб – қолган ўзбек режиссёрлари оғир зарба ва зўравонлик арафасида камерани бошқа ёққа қаратади ёки ўчиради. Бу камчилик эмас, бу – услуб ва дид масаласи.

    Картина якуни ҳам, қанчалар қайғули туюлмасин, ижобий коннотацияларга эга. Бош қаҳрамонларнинг бахт масканига айланиб қолган уй йўқ бўлади. Лекин олов фақат ҳалокатдан эмас, янгиланишдан ҳам дарак беради. Аслида бош қаҳрамонларнинг деярли ҳаммаси уларни бир ерда ушлаб турган, ўзгаришдан, янгиланишдан тўхтатиб турган ўтмиш юкидан қутулади, янги оламда ўз ўрнини қидира бошлайди. Кимдир ўрнини топади, кимдир мослашолмай, ўтмишни қўмсаб яшашда давом этади. Ҳатто изланишни истамаганлар эса ўтмишга қўшилиб кул бўлади. «Фариданинг икки минг қўшиғи» инсоннинг ички курашидан тортиб бутун бошли жамиятлардаги эврилишларда бирдай ишлайдиган ана шундай универсал қонуният негизига қурилган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.12.2020, 15:49   Изоҳ (0)   36700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинат Аман: Кинода муваффақият қозонган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган ҳинд актрисаси (фото)

    17.12.2020, 12:36

    Кексайганидан сўнг шуҳрат қозонган Болливуд актрисаларининг ёшлигидаги кўриниши (фото)

    15.12.2020, 20:44

    «Шрек» мультфильми АҚШ миллий бойлигига айланди

    15.12.2020, 17:39

    «Крудслар оиласи 2» мультфильми бир ҳафта ичида яна 3 млн доллар тўплаб, Америка прокатида биринчи ўринни эгаллади

    15.12.2020, 13:24

    «Шум бола»даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди

    15.12.2020, 11:21

    Киноларда давлат раҳбарларига айланган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    14.12.2020, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.