• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ушбу касалликка чидамли помидор навлари шу кунгача аниқланмаган». «Ўздавкарантин» Россиянинг помидорларга қўяётган тақиқига муносабат билдирди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россия томонидан «Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги» аниқлангани сабаб Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларидан ушбу маҳсулотлар экспортига қўйилган тақиққа юзасидан баёнот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, Tomato brown rugose fruit virus — «Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги» билан боғлиқ хабар эълон қилинганидан сўнг, «Ўздавкарантин» инспекцияси ходимлари томонидан тезкорлик билан «Долзарб 15 кунлик» чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Помидор ва қалампир маҳсулоти ҳамда унинг экспортига жиддий зарар етказувчи ушбу касалликнинг аломатлари, тарқалиш йўллари ва қарши кураш механизми аниқ белгилаб берилган. Махсус ишчи гуруҳи тузилиб, Фарғона вилоятига ҳолатни чуқурроқ ўрганиш ва касаллик мавжуд бўлса, уни аниқлаш мақсадида сафарбар этилган. Шунингдек, республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда чегара масканларида фаолият юритаётган инспекторларга махсус топшириқлар берилган.

    Таъкидланишича, республиканинг барча ҳудудларида етиштирилаётган помидор маҳсулотидан намуналар олиниб, Марказий карантин лабораториясида ўрганилмоқда.

    «Биз лаборатория ходимлари билан мана 10 кундан ошмоқдаки, ўсимликларга жиддий зиён етказиши мумкин бўлган зарарли организмлар диагностикаси устида тренинг ҳамда амалий ўрганишларни олиб бормоқдамиз. Шу йилнинг бошидан буён дунёнинг бир қатор давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ва экспортига янги турдаги Tomato brown rugose fruit virus — ‘Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги’, айниқса Осиё ва Европа мамлакатлари орасида жиддий хавотирларга сабаб бўлди», — дейди айни кунларда лаборатория ходимлари учун фитосанитария диагностикаси устида тренинг олиб бораётган ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида халқаро эксперт доктор Амир Малик Хумаюн.

    Маълумотларга кўра, ушбу касаллик уруғлар, вирус теккан асбоблар, кийимлар, механик воситалар орқали тарқалади. Экинларнинг чангланиши вақтида ҳам тарқалиши мумкин. Жигарранг вирус касаллигига чидамли помидор навлари шу кунгача аниқланмаган.

    Фарғона вилоятида мавжуд иссиқхоналарнинг 99,11 гектар майдонини помидор экинлари ташкил этиб, уларнинг барчаси саноат иссиқхоналари ҳисобланади. Шундан 36,46 гектарни ташкил этган 18 та иссиқхоналарда помидор етиштирилиши давом этмоқда. Республика бўйлаб ўтказилган махсус фитосанитар дала назорати чоғида барча иссиқхона раҳбар ва ходимларига касаллик ва зараркунандалар ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вирус касаллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.

    «Долзарб 15 кунлик» кунлик доирасида республиканинг Қашқадарё, Навоий, Фарғона ҳамда бошқа ҳудудларида помидор ва қалампир экилган ҳар бир иссиқхонанинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти инспекция ходимлари томонидан қайд этилган. Помидор ва қалампир етиштириладиган ҳудудларда ўтказилган назорат чоғида жалб қилинган сайёр лабораториялар шу ернинг ўзида маҳсулотларда «Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги» аломатлари бор ёки йўқлигини текширувдан ўтказган.

    «Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунга қадар республика ҳудудида ‘Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги’нинг симптоматик аломатлари аниқланмаган. Республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд кесимида рўйхат шакллантирилиб, Россия томонга тақдим этилмоқда. Масала юзасидан музокаралар давом этмоқда», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россияга юборилган помидордан чиққан касаллик Фарғонадаги бирорта иссиқхонада аниқланмаганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Россия Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади
    • «Ўздавкарантин»: Россия Ўзбекистондан қуритилган ўрик олиб киришга тақиқ қўймайди
    Эслатиб ўтамиз, Жигарранг бужмайиш вируси аниқлангани сабабли «Росселхознадзор» 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлаган эди. Кейинроқ қуритилган ўрик партиясида ҳам хавфли зараркунанда (капр қўнғизи) аниқлангач, «Росселхознадзор» Фарғонадан барча турдаги ўсимлик маҳсулотлари импортини тақиқлади. Россия томони шу каби тақиқларни сўнгги икки ҳафта ичида Навоий ва Қашқадарё вилоятида етиштирилган маҳсулотларга ҳам жорий этган.

    14.12.2020, 10:22   Изоҳ (0)   27093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда

    14.12.2020, 10:10

    Юнусободда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик юзасидан расмий изоҳ берилди

    14.12.2020, 09:41

    «Жиноятим бўлса, қонун олдида жавоб беришга тайёрман». Бухоро шаҳар прокурори чақирувларга адвокат, журналист ва блогерлар билан боришини айтди

    14.12.2020, 09:37

    Тошкентда кимўзарга ҳаракатланиб, тўқнашган икки автобус ҳайдовчилари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилга маҳрум қилинди

    14.12.2020, 08:32

    Ўзбекистон «Бекободцемент»нинг 51 фоиз акциясини ушбу завод акциядорига қайтарди

    14.12.2020, 07:49

    Қораўзак ва Чимбой туманлари ИИБ бошлиқлари ўрин алмашди

    13.12.2020, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.