• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ: Ниқобсиз юриш пандемиянинг яна авж олишига сабаб бўлиши мумкин

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлик фуқаролардан коронавирус хавфининг олдини олишда шахсий жавобгарлик ҳис қилишни, тиббий ниқоблардан санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни сўраган. Мурожаат матни қуйида тўлиғича келтирилади.

    Коронавирус пандемияси бутун дунё фавқулодда вазиятларга тайёр туриши кераклигини кўрсатиб қўйди. Шунинг учун ҳам, иқтисодий ва тиббий имкониятларидан қатъий назар барча давлатларга бирдек таъсир қилган коронавирус пандемиясидан ҳар ким тегишли хулосасини чиқарди.

    Мамлакатимизда ҳам Президентимиз ва ҳукуматнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, миллий тиббиёт тизимини бирламчи бўғинидан бошлаб ислоҳ этилмоқда. Бу ислоҳотлар тез вақтларда ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз. Мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-табдирлар ушбу инфекцияни жиловлашда аҳамиятли бўлмоқда.

    Пандемиянинг юқори чўққисида юртимизда эҳтиёт чораси сифатида жами 159 та муассасада 25200 шифо ўрни, шу жумладан, 2500 реанимацион ўрин ташкил этилди. Шунингдек, қўшимча равишда 58 та йирик бино-иншоотларни мослаштириш орқали яна 15 минг, шундан 1225 реанимация ўринлари ташкил этилди.

    Дунёда инфекция тарқалиши ҳануз хавфли даражада турган бўлса-да, Ўзбекистонда касаллик нисбатан жиловланди, дея оламиз. Сўнгги ойлар мобайнида юртимизда инфекция тарқалишининг бироз барқарорлашиши сабабли коронавирусга мослаштирилган 159 та муассасадан 107 таси ўз йўналиши бўйича одатий фаолиятини бошлаб юборди, 23 таси эса консервация қилинди.

    Аммо бу ‘энди бизда коронавирус хавфи йўқ’, дейишга асос бўлмайди. Айни пайтда юртимиздаги COVID-19 шифохоналарида касалликни айрим симптомлари мавжуд бўлиб, гумон қилинган, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлардан ташқари 2 минг нафардан ортиқ коронавирусдан даволанаётганларни ҳам унутмаслигимиз керак.

    Коронавирусга қарши кураш тадбирлари катта молиявий таъминот талаб қилиши ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, пандемия даврида тиббиёт муассасаларига 55 дона рентген, 2 минг дона функционал кроват, 1 минг 450 та SIPАP, 3 минг 300 та кислород концентратор ва бошқа жиҳозлар, шунингдек, бюджет ҳисобидан сунъий нафас олдриш аппаратлари, кардиомонитор ва ПЗР ускуналари ўз вақтида етказиб берилди.

    Шунингдек, Зангиота туманидаги 4000 ўринли кўп тармоқли махсус иккита шифохонанинг, Юқори Чирчиқ туманидаги 20 минг ўринли коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган замонавий мажмуанинг қисқа фурсатларда қуриб фойдаланишга топширилгани катта воқеа бўлди.

    Давлат томонидан берилаётган бундай эътиборга жавобан, ҳар бир фуқаро ўз соғлиги учун шахсан жавобгарликни ҳис қилиши, пандемия тартиб-қоидаларига риоя этишни кундалик одатга айлантириши лозим.

    Аммо ҳозирда коронавирус хавфи чекингани важидан кўчаларда ниқобсиз, санитария-эпидемиология талабларига риоя қилмай юрган фуқаролар кўп учрамоқда.

    Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг мамлакатимизда яна авж олмаслиги, энг аввало, ўзимизга боғлиқ эканини эслатиб ўтади. Шу сабабдан ҳам барчангиздан коронавирус хавфининг олдини олишда шахсий жавобгарлик ҳис қилишингизни, тиббий ниқоблардан санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни бир зум ҳам унутмаслигингизни сўраб қолади.

    Аввалроқ Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» ва «Универсал» спорт мажмуасида ташкил қилинган саралаш ва тақсимлаш марказлари ёпилгани, Ўзбекистонда декабрнинг дастлабки етти кунида COVID-19 оқибатида расман фақат бир киши вафот этгани маълум қилингани ҳамда Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    13.12.2020, 08:00   Изоҳ (0)   25812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Хоразмда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларини кўздан кечирди

    12.12.2020, 23:11

    Шавкат Мирзиёев маҳсулотларининг 75 фоизи экспортга йўналтирилган текстиль корхонаси билан танишди

    12.12.2020, 22:49

    Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

    12.12.2020, 20:35

    Ўзбекистонда энди туманлардаги иқтисодий комплекс ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилиб, ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб боради

    12.12.2020, 19:12

    Юнусободдаги бекат олдидан аёл киши мурдаси топилди

    12.12.2020, 18:33

    Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлди (видео)

    12.12.2020, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.