«Ливерпуль» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Диогу Жотанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
24 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида «Мидтюлланд»га қарши баҳсда (1:1) тиззасидан жароҳат олганди. Аввалги хабарларда футболчи тез орада сафга қайтиши айтилганди.
Бироқ Record нашри версиясига кўра, Жотанинг жароҳати анча жиддий ва у икки ой майдонга туша олмайди.
Ёзги трансфер ойнасида «Вулверҳэмптон»дан «қизиллар» сафига ўтган футболчи 2020/21 йилги мавсумда барча мусобақаларда «Ливерпуль»нинг 9 та голига муаллиф бўлди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Ливерпуль»да Алекс Окслейд-Чемберлен, Виржил ван Дейк, Тиаго Алькантара каби футболчилар жароҳат сабаб сафдан чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)