Профессионал бокснинг енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ҳаракат қилиб келаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (6-0, 6 КО) ўзининг 6-жангини Тошкент вақти билан 13 декабрь, якшанба куни ўтказди.
Мексикада ўтказилган жангда Элнурга 22 ёшли Абраҳам Олива (4-1, 3 КО) рақиблик қилди. Элнурнинг жангни фаоллик билан бошлади ва ҳеч қанча вақт ўтмай рақибини чуқур нокаут ҳолатига солиб қўйди. Шу тариқа жанг 1-раунддаёқ якунига етди.
Натижада Элнур Абдураимов профессионал боксдаги 6-жангида 6-нокаутли ғалабасини қўлга киритди.
Олива эса профессионал боксдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Абдураимов—Олива жангини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)