АҚШда пандемия бошидан буён 16 020 646 киши коронавирусга чалинди, 297 575 киши касалликдан вафот этди, деб хабар бермоқда «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.
Касалланганлар ва коронавирус инфекциясидан ўлимлар сони бўйича Лос-Анжелес етакчилик қилмоқда — у ерда ушбу кўрсаткичлар бўйича тегишли равишда 501 635 ва 8199 рақамлари қайд этилган.
АҚШ COVID-19’ни юқтириб олиш ва унинг оқибатида вафот этиш ҳолатлари бўйича дунёда ҳамон биринчи ўринда турибди. Касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринни Ҳиндистон, учинчи ўринни Бразилия эгалламоқда, ўлимлар сони бўйича эса, аксинча, АҚШдан кейин Бразилия, ундан кейин Ҳиндистон турибди.
12 декабрь куни АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан яратилган коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланишга рухсат берди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, вакцинанинг биринчи дозасини юбориш ишлари «24 соатдан камроқ вақт ичида» амалга оширилади.
Мавзуга доир:
- АҚШда COVID-19 қурбонлари сони мамлакатнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги жанговар йўқотишларидан ҳам ошиб кетди
- Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошди
- АҚШ ҳукумати коронавирусга қарши Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Дональд Трамп оммавий вакинация 24 соат ичида бошланишини ваъда қилган
Изоҳ (0)