Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинлар 9 декабрь, чоршанба куни ўтказилди.
Шундан кейин барча гуруҳлардаги ҳолат аён бўлди. Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўл олган жамоалардан ташқари, гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, Европа Лигасига равона бўлган клублар ҳам маълум бўлди.
Европа Лигасига тушиб кетган жамоалар:
«Аякс» (Нидерландия), «Брюгге» (Бельгия), «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос» (Греция), «Динамо Киев» (Украина), «Краснодар» (Россия), «Зальцбург» (Австрия), «Шахтёр» (Украина).
10 декабрь, пайшанба куни Европа Лигасида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади ва плей-офф босқичига чиққан барча жамоа номи маълум бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)