Чебоксар сув омборида камёб табиат ҳодисаси — юпқа муз қатлами устида «муз гуллар» пайдо бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Музлаб қолган сув омборининг юзасидаги муз кристаллари кадрлари билан нижегородлик Павел Седегов исмли фуқаро ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали бўлишган. Кристалларнинг катталиги бир неча сантиметрга етади ва улар худди эндигина очилган гуллар каби кўринишга эга.
https://www.instagram.com/p/CIazadHsCWk/
Сурат ва видеолар Чувашистон, Марий Эл республикалари ва Нижегород вилояти ҳудудидан ўтувчи Волга дарёсидаги Чебоксар сув омборида олинган. Бу каби «гуллар»ни бошқа жойларда ҳам учратиш мумкин, сўнгги бор уни Киров вилоятининг Совецка шаҳри яқинидаги сув ҳавзасида учратишган.
«Муз гуллар» камдан-кам ҳолларда, одатда улар музламали тунда — ҳаво ва сув ҳарорати кескин фарқ қилган вақтда пайдо бўлади. Шу билан бирга, ташқарида шамол ва қор бўлмаслиги керак. Бу каби кристалларни сув ҳавзаси биринчи бор муз билан қопланганида учратиш мумкин.
Изоҳ (0)