Коронавирус инфекцияси 2019 йилнинг декабридан тарқалишни бошлаган ва унинг ўчоғи Хитойнинг Ухань шаҳри бўлган. 40 мингдан ортиқ аҳоли COVID-19 билан касалланганидан кейин карантинга олинган мегаполис орадан бир йил ўтиб нормал ҳаёт тарзига қайтди.
Мутахассислар, аслида вирус билан зарарланиш бундан аввалроқ бошланган бўлиши мумкинлиги, лекин бу расман тасдиқланмаганини таъкидлайди. Аввалроқ бутун дунё пандемия сабаб қамалда қолган бир пайтда, барчаси бошланган Ухань шаҳрида анчадан буён вирус йўқлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)