• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: Трамп маъмурияти Pfizer вакцинасидан кўпроқ сотиб олиш таклифини рад этган

    Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти 2020 йил ёзида Pfizer компаниясининг коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг қўшимча партиясини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилиш таклифини рад этган. Бу ҳақда The New York Times (NYT) ҳукумат ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги музокаралардан хабардор бўлган манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Июль ойида Pfizer ҳукумат билан 50 миллион америкаликни эмлашга етадиган 100 миллион доза (бир кишига иккитадан инъекция) вакцина етказиб бериш учун 1,95 миллиард долларлик шартнома имзолаган. Шартнома дорининг клиник синовлари тугашидан олдинроқ тузилган, фармокологик гигант вакцина самарадорлиги исботланган тақдирдагина партияни етказиб бериши керак эди.

    Ноябрь ойида Pfizer ва унинг германиялик шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқилган вакцина 95 фоиз самарадорлик кўрсатди ва аввалроқ тузилган шартнома ишга солинди. Аммо, NYT манбаларининг маълум қилишича, ишлаб чиқарувчилар шартномани имзолаш босқичидаёқ Оқ уйга яна 100 миллионта дозадан иборат қўшимча партияни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган. Президент маъмурияти эса бундан воз кечган.

    Энди эса газетанинг ёзишича, Pfizer вакцинасига талаб ошиб кетган ва уни бошқа кўплаб мамлакатлар ҳам буюртма қилган. Хусусан, Буюк Британия 40 миллион доза сотиб олмоқчи. Евроиттифоқ эса куз бошида фармкомпания таклифини қабул қилиб, 200 миллионта дозани яна 100 миллион доза сотиб олиш имконияти билан бирга харид қилишга рози бўлди.

    Pfizer президенти Алберт Бурла вакцинадан йил охиригача 50 миллион, 2021 йилда эса 1,3 миллиард дозагача ишлаб чиқариш режаларини эълон қилган эди.

    АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги федерал ҳукумат Pfizer’дан ташқари, яна бешта ишлаб чиқарувчидан вакциналар сотиб олинишини маълум қилди. Хусусан, 90 фоиздан зиёд самарадорлик кўрсатган Moderna компанияси вакцинасини 100 миллион дозада сотиб олади. Бундан ташқари, АҚШ аввалроқ тузилган шартномалар доирасида AstraZeneca, Johnson & Johnson, Sanofi ва бошқа компаниялардан ҳам дорилар олишга умид қилмоқда.

    Аввалроқ АҚШ аҳолиси COVID-19’га қарши ҳаммадан биринчи бўлиб эмланиши хабар берилган эди. АҚШ президенти Дональд Трамп имзолайдиган фармонга мувофиқ, америкаликлар эмланганидан кейингина коронавирусга қарши вакциналар бошқа мамлакатларга ҳам етказилишни бошлайди.

    Трампнинг эҳтимолий фармони ҳақидаги хабарлар АҚШ санитар назорат бошқармаси (FDA)нинг мажлисидан бир неча кун аввал пайдо бўлди, унда регулятор Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаш-маъқулламаслик масаласини ҳал қилади. Мамлакатда Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан яна бир вакцинани рўйхатдан ўтказиш масаласи эса келаси ҳафта, 17 декабрь куни кўриб чиқилади.

    Иккала вакцина ҳам синовлар чоғида юқори самарадорлик кўрсатди. Pfizer дорисининг самарадорлиги 95 фоиз, Moderna вакцинасиники — 94,1 фоиз (оғир ҳолатларда 100 фоиз)ни ташкил этди.

    Bloomberg хабарига кўра, АҚШ Pfizer вакцинасидан 600 миллионта дозани олдиндан буюртма қилиб қўйган. Йил охиригача компания 100 миллионта доза ишлаб чиқариши керак эди, аммо унда илк босқичларда хом ашё етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, шу сабабли икки марта камроқ доза ишлаб чиқаради.

    Мавзуга доир:

    • Киевда коронавирусга қарши эмлашга тайёргарлик бошланди – Виталий Кличко
    • Ҳиндистон коронавирусга қарши вакциналарини Ўзбекистонга таклиф қилди
    • ЖССТ 2021 йилнинг биринчи чорагида коронавирусга қарши 500 млн доза вакцина тарқатиш ниятида

    08.12.2020, 18:33   Изоҳ (0)   21197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пандемия билан яшаётган Туркия — суратларда

    08.12.2020, 18:22

    Россия Савдо-саноат палатаси меҳнат мигрантларининг оиласи билан мамлакатга келишига рухсат берилишини сўради

    08.12.2020, 17:27

    Байден тарихда биринчи марта Пентагон раҳбари лавозимига афроамерикаликни тайинлаши кутилмоқда

    08.12.2020, 17:03

    Суд АҚШ ҳукуматига TikTok ишига чеклов ўрнатишни тақиқлаб қўйди

    08.12.2020, 16:26

    Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинацияни бошлайди

    08.12.2020, 15:49

    ЖССТ мажбурий вакцинацияга қарши чиқди

    08.12.2020, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58

    Абдусалом Азизов ва Пўлат Бобожонов янги лавозимларга тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:47

    Ўзбекистонда олти ой ичида энг қиммат сотилган авторақам баҳоси маълум қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:40

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    Кино | 30 июл, 21:25

    Шимолий Корея Трампдан ўзини ядро клубига қабул қилишни талаб қилди

    Дунё | 30 июл, 21:15

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:05

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.