Интернетда Андижон вилояти Андижон тумани прокуратураси прокурорнинг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган А.О. бошқа бировнинг никоҳидаги аёли билан кўнгилхушлик қилиб юргани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»нинг ушбу масала юзасидан йўллаган сўровига А.О. эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, А.О. Тошкент давлат юридик университети ва Бош прокуратура академиясини битирган. Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларидан бири ҳисобланади. «Шунингдек, у табиатан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда баландпарвоз чиқишлар қилиб туришни ёқтиради. У ўзига таниш бўлган шахснинг турмуш ўртоғи билан узоқ муддат ишқий муносабатда бўлиб келган», — дейилади ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон тумани прокурори катта ёрдамчиси А.О. вилоят прокурорининг 5 декабрдаги 308-сонли буйруғига кўра, лавозимидан озод этилган.
Идора матбуот хизмати раҳбари тизимда профессионал салоҳидан ташқари шахсий ҳаёт масаласига ҳам қаттиқ эътибор берилиши, ахлоқи сўроқ остидаги кадрдан дарҳол воз кечилиши мутлақо табиий ҳол эканини қайд этган.
Изоҳ (0)