• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уйғониш давридаги Италияни титратган фожиа. Неаполдаги 7,2 балли зилзила тарихи

    Ҳозирги баъзи олимларнинг фикрига кўра, катта зилзилалар замон ва маконда анча тартибли тарзда содир бўлади. Шу сабабли ҳам бугунги кунда зилзилаларга олдиндан тайёрланиш, ундан келадиган талафотларнинг олдини олиш мумкин. Замонавий дунёда бу одатий нарсадек туюлади, аммо техника ривожланмаган даврлардачи? «Дарё» бугун XV асрнинг талафотли зилзиласи ҳақида ҳикоя қилади.

    Италия яриморолидаги энг кучли зилзила

    1456 йилнинг айнан шу кунида содир бўлган зилзиланинг маълумотлари қайта ўрганилиши натижасида, ушбу ер силкиниши Италия яриморолида содир бўлган энг кучли зилзила экани маълум бўлди. Ушбу зилзила ҳақида маълумотлар чекланган бўлса-да, олимлар силкинишнинг зарарлари, характери ва тектоник ҳаракатларини ўрганишга муваффақ бўлди. Италия тарихидаги энг кучли зилзила кўлами жуда кенг бўлган, бутун Италия ҳудудининг олти фоизи ундан азият чекди. Италия ва Германиянинг кўплаб шаҳарлари вайрон бўлди. Кўплаб аҳоли пунктлари, айниқса, қирғоқ бўйида яшовчи аҳолидан ҳатто из ҳам қолмади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1456 йилдаги сейсмик инқирозда камида иккита кучли шок бўлган бўлиб, уларнинг бири 5 декабрда, яна бири эса 25 кун ўтиб бўлган — 30 декабрда. Биринчи мейншокдан сўнг, 5—10 декабргача максимал зарар етгани ҳақида хабарлар қолдирилган. Бу ҳақда у замонда энг актуал бўлган хатлар, расмий баёнотлар, ҳисоботларда ёзиб қолдирилган.

    Ойнинг қолган қисмида, иккинчи асосий шок содир бўлгунича, бир нечта билинар-билинмас силкинишлар содир бўлди. Кетма-кетлик 1457 йил бошига қадар (баъзи манбаларда майгача) давом этди ва бу кўпроқ зарар етказди.

    Талафот

    Неапол зилзиласини икки хил йўл билан тасвирлаш мумкин: халқ тили ёки қурбонлар сони билан. Биринчи вариант билан айтадиган бўлсак, Италия тарихидаги энг кучли ер силкиниши «шаҳарни илдизи билан қўпориб ташлади». Иккинчи вариантда рақамлар сўзлайди — 35 минг қурбон. 5 декабрда содир бўлган силкинишда асосий зарар кўрган ҳудудлар Наполи ва Пиана Камапана бўлди. Бутун шаҳар вайронага айланди. Кўпчиликнинг охирги сўзлари тупроқ остида айтилмай қолиб кетди...

    Италян сейсмологлари ушбу давомли зилзилани иккита алоҳида силкинишга ажаратади. Биринчиси — 5 декабрдаги — 7,2 магнитудали. Иккинчиси 30-декабда содир бўлган — 6,6 магнитудали. Ўрганишлар натижасида бундан кейин ҳам кучлироқ зилзилалар содир бўлса-да, ушбу силкиниш зарарлари ҳисоблаб чиқилиб, энг талафотли зилзила деб топилган.

    Италия тарихидаги энг кучли зилзилалар

    Юқорида сўз юритилган ер силкиниши, таъкидланганидек, яриморол тарихидаги энг кучлиси эди. Ундан сўнг Италия яна бир неча маротаба «титради».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    30 июль, 1626 йил. Яна Неапол. Ушбу зилзила бу сафар 10 минглаб қурбон талаб қилди.

    8 сентябрь, 1905 йил. Калабрия яриморолида (Италия) Рихтер шкаласи бўйича 7,9 балли зилзила содир бўлди. Тахминан, беш минг киши ҳалок бўлди, 25 та қишлоқ деярли вайрон бўлди.

    1908 йил 28 декабрда Сицилия оролида Рихтер шкаласи бўйича 7,5 балли зилзила бўлиб, Мессина шаҳри ва яқин атрофдаги 25 та аҳоли пунктини бутунлай вайрон қилди. Турли манбаларга кўра, 80 мингдан 250 минггача одам қурбон бўлди.

    1915 йил 13 январда Апеннин тоғ тизмасининг марказий қисмида, Авеззано яқинида зилзила содир бўлди. Тахминан, 1600 квадрат километр майдонга, юзлаб шаҳар ва қишлоқларга ушбу табиий офат таъсир кўрсатди. Кучли силкинишлар Адриатикадан тортиб яриморолнинг Тиррен қирғоқларига қадар бўлган ҳудудларда сезилди. Тахминан, 30 минг киши вафот этди.

    1980 йил 23 ноябрь. Италиянинг жанубида Рихтер шкаласи бўйича 6,8 гача бўлган етти зарбадан иборат зилзила уч минг кишининг ҳаётига зомин бўлди, 1,5 минг киши ғойиб бўлди, саккиз минг киши жароҳат олди, 200 минг киши уйсиз қолди. Зилзила Неапол ва Потенца орасидаги 26 минг квадрат километр кенгликдаги майдонни қамраб олди.

    Италияда охирги икки декадада содир бўлган кучли зилзилалар ҳам йўқ эмас. Масалан, 2002 йил 31 октябрда Италиянинг марказий ва жанубий минтақаларида кучли ер силкиниши қайд қилинди. Рихтер шкаласи бўйича 5,4 балли зилзила Сан-Жулиано қишлоғидаги мактабни вайрон қилди. 29 киши ҳалок бўлди, улардан 26 таси болалар. 61 киши жароҳат олди, уч минг киши бошпанасиз қолди.

    2009 йилнинг 6 апрель санасида Абруси тоғли ҳудудида 6,7 магнитудали ер қимирлаши қайд қилинди. Энг кўп зарарни Аквила шаҳри кўрган бўлса, Рим ҳам ушбу силкинишни сезди. Баъзи аҳоли пунктларида бинолар 50 фоизгача зарар кўрди. Кучли, аммо талафотсиз ўтган кам сонли зилзилалардан бири десак ҳам бўлади.

    Мижалол Қосимов тайёрлади.

    05.12.2020, 21:54   Изоҳ (0)   49463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 66 миллиондан ошди

    05.12.2020, 20:11

    Қирғизистон барча мамлакат фуқароларининг ўз ҳудудига киришига рухсат берди

    05.12.2020, 19:08

    Россияда яна 28 782 кишида COVID-19 қайд этилди. Бу сутка давомида касалланганлар сони бўйича янги антирекорд

    05.12.2020, 16:53

    Коронавирусга қарши вакцина яратган BioNTech компанияси раҳбари дунёдаги энг бой 500 одам қаторига кирди

    05.12.2020, 15:37

    Шимолий Кореяда карантин қоидаларини бузган эркак омма олдида отиб ўлдирилди

    05.12.2020, 15:16

    Financial Times Нурсултон Назарбоевнинг куёви Марказий Осиёдан Хитойга газ қувури қуриш лойиҳасидан бир неча ўн миллион доллар топганини маълум қилди

    05.12.2020, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.